ЯНГИЕР ВА ШИРИН – ЁНҒИНДАН ХОЛИ ҲУДУД

chop etish

Президентимизнинг жорий йил 23 майдаги “Ички ишлар органлари ёнғин хавфсизлиги бўлинмалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Сирдарё вилоятида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармасида ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилаётган ёнғин профилактикаси тадбирлари самараси ва биринчи чорак якунлари атрофлича таҳлил қилинди.

Хулосаларга кўра, вилоят ёнғин хавфсизлиги бошқармаси катта муҳандиси, катта сержант Беҳзод Ҳамроевнинг хабар беришича, жорий йилнинг ўтган 3 ойи давомида вилоятнинг Янгиер ва Ширин шаҳарларида бирорта ҳам ёнғин рўй бермагани алоҳида таъкидланиб, бу шаҳарлар ёнғиндан холи ҳудуд, дея эълон қилинган.

Буларнинг барчаси Президентимизнинг ташаббуси билан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни ўтказилаётган ёнғин профилактикаси тадбирларининг ёрқин самарасидир. Чунки ўтган йилнинг шу даврида Янгиер шаҳрида 4 маротаба, Ширинда 3 маротаба ёнғин рўй берган экан.

 

Абдужалол ҚАЮМОВ