
Жорий йил 20 декабрь куни Гулистон шаҳридаги Алишер Навоий номидаги вилоят ахборот-кутубхона марказида вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон мусулмонлари идораси вилоят вакиллиги ҳамкорлигида имом-хатиблар ҳамда отинойилари иштирокида маданий-маърифий тадбир ўтказилди.
Тадбирда вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Мўминов, Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакили Х.Зокиров, Гулистон давлат университети профессори Р.Махмудов, Маънавият ва маърифат маркази Сирдарё тумани бўлими раҳбари А.Мирзаахмедовлар иштирок этишди. Тадбирни вилоят ҳокимининг ўринбосари И.Мўминов кириш сўзи билан очиб берди.
Тадбир давомида “Имомлик – буюк масъулият” китобининг иккинчи қисми тақдимоти бўлиб ўтди.
Шунингдек, кутубхонада мавжуд шарт-шароитлар, ундаги китоблар фонди ва электрон кутубхона фаолияти имом-хатибларга таништирилди.
Ташкилотчилар томонидан барча имом-хатибларга “Тафсири ирфон” номли китоблар топширилди.
Вилоят ҳокимлиги
ахборот хизмати