
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг 27 йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари” кунини кенг нишонлашга қаратилган ватанпарварлик ойлиги доирасида Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Сирдарё вилояти Кенгаши томонидан жорий йилнинг 10 январь куни Гулистон шаҳрида вилоятимиздаги ҳуқуқ тартибот органлари ходимлари ва ҳарбий қисмлардаги аскарлар ўртасида “Зукко китобхон” интеллектуал беллашуви ўтказилди.
Беллашувни ўтказишдан кўзланган мақсад, ёшларни Ватанимиз, халқимиз, миллий қадриятларимиз, тарихий-маънавий меросимизга ҳурмат руҳида садоқатли қилиб тарбиялаш, дунёқараши ва фикрлаш доирасини кенгайтириш, ижодий салоҳиятини ошириш, уларнинг ўз ақл-заковатини намоён этишига кўмаклашиш, китоб ўқишга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда ўзбек ва жаҳон адабиётининг сара асарларига меҳр уйғотишдан иборат.
Беллашувда вилоят Божхона бошқармаси, Миллий гвардиянинг 86528-ҳарбий қисми, Мудофа вазирлигига қарашли 99440 ва 21143-ҳарбий қисмларнинг аскарларидан иборат жамоалар иштирок этишди. Беллашув иштирокчилари учун “Темур тузуклари”, “Бобурнома”, “Султон Жалоллидин Мангуберди” тўғрисидаги тарихий мемуар асарлардан ҳамда Ўзбекистон тарихидан саволлар берилди.
Беллашувнинг якуний натижаларга кўра I-ўринни 21143-ҳарбий қисм, II-ўринни Миллий гвардиянинг 86528-ҳарбий қисми, III-ўринни 99440-ҳарбий қисм эгаллади. Ғолиблар Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.
А.Туйчиев
Ўзбекистон ёшлар иттифоқи
Сирдарё вилояти Кенгаши
Матбуот котиби