Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 13

Davlat muassasalari bilan muloqat qilish maqsadida internet xizmatlaridan foydalanganmisiz?
  • Xa, va ko'p marotaba (100%, 5 ta)
  • Yo'q, yoki aytarli natijaga ega bo'lmaganman (0%, 0 ta)
  • Shaxsan muassasaning o'ziga murojaat etganman (0%, 0 ta)
  • Bu xizmatlardan boxabar emasman (0%, 0 ta)

Barcha ovoz berganlar: 5

Loading ... Loading ...

Viloyat hokimining ma’muriy masalalar, huquqni muhofaza qilish organlari faoliyatini muvofiqlashtirish, o’zini o’zi boshqarish organlari va yoshlar siyosati masalalari bo’yicha birinchi o’rinbosari vazifalari

1.Қуйидагилар вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарининг асосий вазифалари ҳисобланади:

Ёшлар сиёсати соҳасида:

  • ёшлар, яъни ўттиз ёшдан ошмаган шахслар, хусусан, таълим билан қамраб олинган ёшлар, уюшмаган ёшлар, ёш мутахассислар, тадбиркор ёшлар, ёш фермерлар, ёш оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш юзасидан чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ва уларни кейинчалик ўрта махсус, касб-ҳунар таълим тизимида ўқиш билан тўлиқ қамраб олиш, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштириш бўйича тизимли ишларни ташкил этиш;
  • академик лицейлар фаолияти самарадорлигини оширишга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш, жумладан, уларни худудлар кесимида оптимал жойлаштириш, истеъдодли ёшларни қамраб олиш, ўқув жараёни сифатини ошириш;
  • олий таълим йўналишлари ва олий маълумотли кадрлар тайёрлаш кўрсаткичларининг ҳудудлар бўйича оптимал тақсимоти юзасидан асосланган таклифлар ишлаб чиқиш, битирувчиларни чуқур профессионал билимларга эга бўлишларига қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • таълим тизимининг барча босқичларида ўқув жараёни сифатини, ўқувчи-талабаларнинг давоматини таъминлаш юзасидан аниқ чораларни кўриш ва назорат қилиш, бу борада таълим муассасаси, маҳалла, нодавлат ва нотижорат ташкилотлари, профилактика инспекторлари ва ота-оналарни ўзаро ҳамкорликдаги ишларини мувофиқлаштириш;
  • аҳоли, ёшларнинг китобхонлик маданиятини юксалтириш, миллий адабиётимиз ва жаҳон адабиётининг энг яхши намуналарини кенг тарғиб қилиш, “оммавий маданият”нинг кўринишларига қарши маънавий профилактика ишларига раҳбарлик қилиш;
  • таълим тизимининг барча босқичларида чет тилларига, компьютер технологиялари ва интернет-ресурсларидан фойдаланишнинг илғор кўникмаларига ўргатиш бўйича комплекс чора-тадбирлар бажарилишини назорат қилиш;
  • ёшларни бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш бўйича уларнинг мулоҳазалари ва таклифларини инобатга олган ҳолда аниқ ва манзилли чора-тадбирлар дастурлари ишлаб чиқиш, турли тўгаракларга, шу жумладан, болалар мусиқа ва санъат, болалар ва ўсмирлар спорт мактабларига қамраб олиш ишларини тизимли ташкил этиш;
  • ёшларни юксак ахлоқий тарбиялаш, уларни мафкуравий таҳдидлардан ҳимоя қилиш ва жамиятда юксак маънавиятини қарор топтириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
  • ёшларни мустақил ҳаётга тайёрлаш, аҳолининг ижтимоий фаоллигини ошириш, ёшлар тарбияси масаласида жамоатчилик назоратини ташкил этиш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • ота-оналарнинг педагогик маданиятини юксалтиришга, баркамол авлод тарбиясида “оила-маҳалла-таълим муассасаси” ҳамкорлик концепциясини амалга оширишга раҳбарлик қилиш;
  • уюшмаган ёшларнинг манфаатларини рўёбга чиқаришда иштирок этувчи давлат органлари, муассасалар ва нодавлат нотижорат ташкилотларининг фаолиятини мувофиқлаштириш ҳамда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини оширишга қаратилган устувор йўналишларни белгилаш;
  • уюшмаган ёшларнинг муаммоларини аниқлаш ва ҳал қилиш учун уларнинг эҳтиёжини аниқлаш бўйича мониторинг олиб бориш ва баҳолаш, касбга ўргатиш, ишга жойлаштириш, жумладан, кичик ва ўрта бизнес, оилавий тадбиркорликка кенг жалб этиш, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни белгилаш;
  • ёш мутахассисларни ишга жойлаштиришнинг тизимли мониторингини ташкил этиш, меҳнат бозорида уларнинг рақобатбардошлигини таъминлашга қаратилган махсус дастурларни ишлаб чиқиш ва уни амалиётга жорий этиш, ёш кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича ишларни амалга ошириш;
  • ёшлар тадбиркорлиги ҳамда ёш фермерлар фаолиятини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш, ёшлар тадбиркорлигини ташкил этишда кўмаклашиш, имтиёзли кредитлар бериш, жой ажратиш, моддий ва техника воситалари билан таъминланишига доир дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
  • ёш оилаларни маънавий ва моддий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, улар учун муносиб уй-жой ва ижтимоий-маиший шароитларни ташкил этиш бўйича чора-тадбирлар тизимини амалга ошириш, кам таъминланган ёш оилаларга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда моддий ёрдам бериш чораларини кўриш.

Ижтимоий ривожлантириш соҳасида:

  • аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш даражаси ва сифатини ошириш, ҳаёт ва меҳнат фаолияти, малакали тиббий ёрдам олиш, маданий мерослардан баҳраманд бўлиш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиш, дам олишини ташкил этиш учун қулай ташкилий-ҳуқуқий ва ижтимоий шарт-шароитларни яратиш ҳамда сифат жиҳатдан янги даражага кўтариш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
  • аҳолининг ижтимоий эҳтиёж ва талабларини ўрганиш асосида ҳудудларда ижтимоий ривожлантириш дастурларини ишлаб чиқиш ва ижросини мониторинг қилиш;
  • соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, аҳолига юқори малакали тиббий ёрдамни кўрсатиш, соғлиқни сақлаш муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, уларни замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш ва кадрлар салоҳиятини ошириш борасида тизимли ишларни амалга ошириш;
  • қишлоқ врачлик пунктлари ва оилавий поликлиникаларнинг иш самарадорлигини ошириш, ҳар бир инсон ва бутун оила даражасида энг кўп учрайдиган касалликлар профилактикаси ва даволаш жараёнини ташкил этиш, оилаларни патронаж тизими билан тўлиқ қамраб олиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини, шу жумладан соғлом овқатланишни тарғиб қилиш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш, оналар, болалар ва ўсмирлар соғлиғини муҳофаза қилиш, туғма ва ирсий касалликларни олдини олиш, ривожланиш нуқсони бўлган болаларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш сифатини ошириш, уларнинг жамият ҳаётида тўлақонли қатнашишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиш;
  • аҳолига ташхис қўйишнинг замонавий усулларини жорий этиш ва юқори малакали ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўламини янада кенгайтириш. Жаҳон стандартлари даражасидаги энг самарали, мураккаб ва юқори технологияли усулларга бўлган аҳоли эҳтиёжини қондиришга йўналтирилган тадбирлар ижросини таъминлаш;
  • аҳолини дори воситалари билан таъминлашни янада яхшилаш, маҳаллий ишлаб чиқарувчилар томонидан ишлаб чиқарилган сифатли дори воситалар ва тиббий буюмлар билан таъминот даражасини ошириш, маҳаллий фармацевтика саноатига инвестициялар киритиш учун чет эл етакчи компаниялари ва инвесторларини жалб қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш;
  • спорт соҳасида олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш, спортни оммавийлигини ошириш, қизлар ўртасида спортни ривожлантириш, барча ҳудудлар, айниқса энг чекка қишлоқларда халқаро талабларга жавоб берадиган моддий-техник базага эга замонавий спорт иншоотларини барпо этиш;
  • аҳолининг турмуш маданиятини, ҳаёт сифатини оширишга қаратилган таълим, дам олиш ва ҳордиқ чиқариш, бандлик, маиший хизматлар кўрсатиш, маданият, санъат ва спорт соҳалари муассасаларидан фойдаланиш кўламини кенгайтиришга қаратилган комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • маҳалла фуқаролар йиғинлари, хотин-қизлар, нуронийлар, ёшлар ташкилотлари, фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг тинч, осойишта ҳаётимизни асраш ва мустаҳкамлашга қаратилган вазифалари ижросини мувофиқлаштириш.

Маънавий-маърифий ишлар соҳасида:

  • аҳоли ўртасида мамлакатимизда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурлари аҳамиятининг тарғибот ва ташвиқотини ташкил қилиш;
  • аҳолининг маънавий муаммо ва эҳтиёжларини ўрганиб бориш асосида ҳудудда маънавий муҳит соғломлигини таъминлаш, ташкилий-ҳуқуқий шаклидан қатъи назар барча ташкилотларнинг маънавий-маърифий фаолиятини мувофиқлаштириш ва раҳбарлик қилиш;
  • аҳолининг маънавий-ахлоқий, диний-маърифий, маданий савиясини ошириш ва унинг доимий равишда ўсиб бораётган интеллектуал, эстетик ва маданий эҳтиёжларини таъминлаш, маънавий-маърифий меросни, урф-одат ва қадриятларни сақлаш, тарғиб қилиш ишларига раҳбарлик қилиш;
  • ҳудудда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлашга қаратилган оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, тадбирларнинг мақсадли, режали, тартибли ташкил этиш ва тарбиявий самарадорлигини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
  • ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, ёшларда ёт ғояларга қарши мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, фуқароларда қонунга ҳурмат, ҳуқуқбузарлик ҳолатларига муросасизлик ҳиссини кучайтиришга қаратилган самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
  • аҳоли орасида диний экстремизм, терроризм, гиёҳвандлик, одам савдоси, ноқонуний миграция, “оммавий маданият” таҳдидларидан огоҳ қилишга қаратилган профилактик маърифий, тарбиявий чора-тадбирларга раҳбарлик қилиш;
  • аҳоли орасида меҳр-оқибат, меҳр-шафқат, мурувват ва ҳиммат, инсофу диёнат, виждонийлик, аҳиллик ва тотувлик, фидойилик, ватанпарварлик, олийжаноблик ва бошқа фазилатларни тарғиб қилиш ҳамда маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда маҳалла институтининг ўрни ва ролини ошириш борасидаги ишларга раҳбарлик қилиш;
  • демократик ўзгартиришларни чуқурлаштириш, жойларда ижтимоий-маънавий муҳитнинг барқарорлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишда маҳалла институтининг роли ва аҳамиятини кучайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари олдида турган, шу жумладан, ёшларни маърифий, маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касбга йўналтириш, кичик ва хусусий тадбиркорликни, оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий фаоллигини ошириш, жамоатчилик назоратини ташкил этиш, табиатни муҳофаза қилиш, ҳудудларни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш, жамиятда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш соҳасидаги вазифаларни самарали бажаришга йўналтирилган чора-тадбирларни амалга ошириш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини амалга ошириш учун давлат органлари томонидан зарур шароитлар яратиш, фуқаролар йиғинларига қонунчиликда берилган ваколатларини рўёбга чиқаришда кўмаклашиш ишларини ташкил этиш;
  • Ўзбекистон “Маҳалла” хайрия жамоат фондининг минтақавий тузилмаларига уларнинг вазифаларини амалга оширишда, шу жумладан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига методик, амалий ва моддий-техник ёрдам кўрсатиш соҳаларида кўмаклашиш;
  • фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимларининг малакасини, касбий ва бошқарув кўникмаларини, ҳуқуқий ва ижтимоий-иқтисодий билимларини оширишни мунтазам ташкил этиш, вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси фаолиятига ташкилий раҳбарликни таъминлаш;
  • фуқаролар йиғинлари раиси ва унинг маслаҳатчилари сайловларини ташкил этиш ва ўтказишда фуқаролар йиғинларига давлат органларининг кўмаклашишини таъминлаш, зарур ҳолларда уларни хоналар, транспорт ва алоқа воситалари билан таъминлаш;
  • мамлакатда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишлар бўйича сиёсатнинг мақсад ва вазифаларидан келиб чиқиб, ҳудудда ташкил этиладиган чора-тадбирлар мазмуни, самарадорлигини таҳлил қилиш, соҳаларнинг тизимли фаолиятини ташкил этиш;
  • оммавий тадбирларни тайёрлаш ва ташкил этиш масалаларини мувофиқлаштириш, оммавий тадбирларни ўтказишнинг белгиланган тартибига риоя этиш юзасидан назоратни таъминлаш;
  • Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, “Маҳаллий давлат ҳокимияти тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни, Ўзбекистон Республикасининг бошқа қонунлари, Олий Мажлис палаталарининг қарорлари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳужжатлари ва топшириқлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва топшириқлари билан ҳокимликка юкланган вазифаларни бажариш юзасидан аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;
  • тасарруфидаги котибият ва тегишли ташкилот ҳамда муассасаларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 12 январдаги “Ижро интизомини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 12-сонли ҳамда 1999 йил 29 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимияти ва бошқарув органларида иш юритиш ва ижро назоратини ташкил этиш бўйича норматив хужжатларни тасдиқлаш ҳақида”ги 140-сонли қарорларининг талаблари асосида иш ташкил этиш ва ижро интизомини мустаҳкамлаш;
  • жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ кўриб чиқиш;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа вазифаларни ҳам бажаради.

2. Қуйидагиларнинг иш фаолиятини ташкил этади:

  • Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили тўғрисида”ги Қонунини амалга ошириш вилоят комиссияси;
  • оммавий тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича вилоят комиссияси;
  • ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши кураш тадбирларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
  • сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш бўйича вилоят комиссияси;
  • вилоят фавқулодда эпидемияга қарши кураш комиссияси;
  • маданий ва археология мероси объектларини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш масалаларини мувофиқлаштириш бўйича вилоят комиссияси;
  • нодавлат таълим муассасаларининг чет тилларни ўрганиш
    бўйича ўқув курсларини ташкил этиш соҳасидаги фаолиятини лицензиялаш бўйича вилоят комиссияси;
  • реклама-ахборот фаолияти бўйича вилоят комиссияси;
  • қонун ҳужжатларига мувофиқ ташкил этиладиган бошқа ҳудудий комиссиялар ва кенгашлар.
  1. Қуйидаги ташкилот, муассаса ва корхоналарнинг вилоят ҳокимлиги билан ўзаро фаолиятини мувофиқлаштириб боради:
  • Ўзбекистон ёшлар иттифоқи вилоят кенгаши;
  • вилоят халқ таълими бошқармаси;
  • вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси;
  • Гулистон давлат университети;
  • вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси;
  • вилоят Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази;
  • вилоят маданият бошқармаси;
  • вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси;
  • Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси вилоят филиали;
  • “Маънавият-тарғибот” маркази вилоят бўлими;
  • “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими;
  • вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмаси;
  • вилоят ҳокимлиги ҳузуридаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ходимлари малакасини ошириш ўқув курси;
  • Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил институти вилоят бўлими;
  • Давлат тест маркази вилоят бўлими;
  • вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси;
  • оммавий ахборот воситалари (газета, радио, телевидение);
  • “Ўзбеккино” миллий агентлиги вилоят бўлими;
  • Ёзувчилар уюшмаси вилоят бўлими;
  • Мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти вилоят бўлими;
  • “Бадиий ижодкорлар” ва “Тасвирий ойина” ижодий уюшмалари;
  • вилоятдаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари;
  • вилояти мусиқали драма театри.
1 112

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Noyabr 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Okt    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
2627282930  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×