Ob-havo: Guliston

Hozir saytda 3

Saytimizga baho bering

Ovoz natijalari

Loading ... Loading ...

ВАТАН ҲИМОЯЧИЛАРИ ШАРАФЛАНДИЛАР

9 Yanvar, 2018
169

Гулистон шаҳрида  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил зтилганининг 26 йиллиги ва Ватан химоячилари куни байрам кенг нишонланди.

Тадбир иштирокчилари даставвал “Хотира” майдонидаги “Она” ҳайкали пойига гулчамбарлар қўйдилар.

Вилоят ҳокимлиги, ҳуқуқ-тартибот идоралари, вилоят корхона, ташкилот, муаасасалари жамоат ташкилотлари вакиллари “Она”га таъзим бажо келтириб, ҳайкал пойини гулларга тўлдирдилар.

Шундан сўнг байрам иштирокчилари шаҳарнинг 4-мавзесидаги “Буюк келаждак” маҳалласида қуриб битказилган,  ҳарбий хизматчилар учун мўлжалланган янги турар-жой биносини фойдаланишга топшириш маросимида иштирок этдилар. 36 хонадонли тўрт қаватли бино маҳалланинг кўркига кўрк бўлиб қолмай, ҳарбийлар яшайдиган ибратли уйга айланишига ҳеч шубҳа йўқ.

Янги турар-жой биносининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев сўзга чиқди ва муҳтарам Юртбошимиз раҳнамолигида қисқа вақтнинг ичида кўп турар-жой бинолари қуриб битказилаётгани, айниқса, уларнинг кўпи ногиронлар,  боқувчисини йўқотганлар, эҳтиёжманд оилаларга берилаётгани халқимизни беҳад қувонтираётганлигини таъкидлади.

Тошкент ҳарбий округи қўшинлари қўмондонининг ўринбосари Бахтиёр Ўралбоев, Фахрийларн  ижтимоий қўллаб-қувватлан “Нуроний” жамғармаси  республика бошқаруви раиси ўринбосари Шуҳрат Усмоновлар ўз сўзларида янги уйларга кўчиб кирган ҳарбийларни, уларнинг оилаларини  самимий қутлаб, сиҳат-саломатлик тиладилар. Мана шу хонадонларда тўй-томошалар, яхши кунлар бўлишига тилак билдирдилар.

Уй калитлари хонадон эгаларига тантанали равишда топширилди.

Тадбир иштирокчилари хонадонларни кўриб, ундаги шарт-шароитлар билан  яқиндан танишдилар.

Шундан сўнг 4-мавзенинг Гулистон академик лицейи ёнида “Миллий армиямиз  ёшларнинг мардлик, матонат ва жасорат мактабидир!” шиори остида “Армия ва ёшлар” ҳарбий-ватанпарварлик фестивали бўлиб ўтди.

Ҳарбий қисмлар спортчиларининг кўргазмали чиқишлари барчада катта таассурот қолдирди. Ҳарбий техникалар намойиши бўлди.  Ҳарбийлар параддан ўтишди.

Тантана иштирокчиларига “Навруз” тўйхонасида байрам дастурхонн ёзилди ва қизғин суҳбатлар бир пиёла чой устида давом этди.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ўз сўзида  Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганининг 26 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни тўғрисида тўхталиб, соҳадаги ислоҳотлар, Ўзбекистон Рспубликаси Президенти муҳтарам Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисидаги Мурожаати асосида ҳарбий тизимнинг такомиллашиши янги босқичга кўтарилганини таъкидлади. Барчани қутлуғ айём билан табриклади.

2017 йилда яхши натижаларга эришган ҳарбий жамоалар ва ҳар жиҳатдан бошқаларга ибрат намуналарини кўрсатган  ҳарбийларга вилоят ҳокимининг қимматбаҳо совғалари топширилди.

Куй қўшиқларга, қўшиқ рақсларга уланди.

 

Ортиқ СУЛТОНОВ.

Вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Ishonch telefoni

0 371 200 02 06

Reglamenti Statistikasi
Ishonch telefoniga berilgan baholar

Yagona telefon

0 367 225 33 51

Reglamenti Statistikasi
Videolavha
 
Iyul 2018
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Iyun    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  


© 2010-2018 Sirdaryo viloyat hokimligi. Sirdaryo viloyat kompyuterlashtirish markazi DUK tomonidan ishlab chiqilgan

Botirov Doniyor Egamberdiyevich

 

1968-yilda Jizzax viloyati, Jizzax shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

 

Ma`lumoti oliy. 1992-yilda Toshkent avtomobil yo`llar institutini;  2002 y. O`zbekiston Respublikasi Ichki ishlar vazirligi akademiyasini tamomlagan.

 

Mutaxassisligi: muhandis-mexanik,huquqshunos.

 

 

D.Botirov oilali, ikki qizning otasi.

×
Akbarov Asqarali Ortiqovich

1966-yilda Andijon viloyati, Andijon shahrida tug`ilgan.
Millati -o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1991-yilda Toshkent temir yo`l transporti muhandislari instituti (kunduzgi).

Mutaxassisligi: mexanika muhandisi.

A.Akbarov oilali, ikki o`gil va bir qizning otasi.

×
Xusanboyev Abdumannon Abdulatipovich

1973-yilda Sirdaryo viloyati,Guliston tumanida tug`ilgan.
Millati -o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1995-yilda Toshkent davlat agrar universitetini tamomlagan.

Mutaxassisligi: olim-agronom.

A.Xusanboyev oilali, ikki qiz va ikki o`g`ilning otasi.

×
Baratbaev Abdurasul Saitmurodovich

1971-yilda Sirdaryo viloyati, Mirzaobod tumanida tug`ilgan.

Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1994-yilda Samarqand davlat arxitektura-institutini tamomlagan.

Mutaxassisligi: muhandis-quruvchi.

A.Baratboyev oilali, ikki o`g`il bir qizning otasi.

×
Xudoyberdiyev Turg`un Yusupovich

1968-yilda Jizzah viloyati, Baxmal tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek

Ma`lumoti oliy. 1984-yilda Toshkent davlat universitetini tamomlagan.

Mutaxasisligi: huquqshunosh.

T.Xudoyberdiyev oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×
Mamanov Baxtiyor Mitanovich

1965-yilda Sirdaryo viloyati, Boyovut tumanida tug`ilgan.
Millati – o`zbek.

Ma`lumoti oliy. 1987-yilda Toshkent irrigatsiya va qishloq xo`jaligini mexanizatsiyalash muhandislari instituti, 2005-yilda O`zbekiston Respublikasi Prezidenti huzuridagi Davlat va jamiyat qurilish akademiyasini tamomlagan.

Mutaxassisligi: yer tuzuvchi-muhandis.

B.Mitanovich oilali, ikki qiz ikki o`g`ilning otasi.

×