Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ходимлари томонидан семинар-тренинглар ўтказилди.

chop etish

 Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг топшириғига мувофиқ, мамлакатимизнинг барча соҳаларида ислоҳотларнинг самарали ва тизимли ижросини таъминлаш ҳамда аҳолининг турмуш даражасини ва сифатини оширишда бевосита вилоятлар ҳокимлари ўринбосарлари ва туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг касбий маҳорати, масъулияти ва жавобгарлигини ошириш мақсадида 11-12 июнь кунлари Гулистон шаҳар ҳокимлиги кичик мажлислар залида Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси ходимлари томонидан семинар-тренинглар ўтказилди.

Семинар тренинг “Жамоани шакллантириш”, “Бошқарув кўникмаларини ривожлантириш”, “Бошқарув қарорларини қабул қилиш”, “Раҳбарнинг мулоқот самарадорлиги”, “Вақтни бошқариш” мавзулари бўйича бўлди.

“Бошқарув маҳорати” бўйича тренинг материаллари хорижий мамлакатлар (Корея, Малайзия, Россия) илғор тажрибаси асосида Давлат бошқаруви академияси профессор-ўқитувчилари томонидан тайёрланди.

Семинар-тренинглар якунида вилоят ҳокими ўринбосарлари туманлар (шаҳарлар) ҳокимлари, ташкилий-назорат гуруҳи раҳбарларининг айнан ўзига юкланган функционал вазифалар бўйича амалга оширадиган тадбирлари, аҳолининг турмуш даражаси ва сифатини ошириш ҳамда мавжуд муаммоларни ҳал этишга қаратилган иш режаларини тайёрлаш ва амалга ошириш бўйича “йўл хариталари” ишлаб чиқиш ҳамда иш амалиётида қўлланилиши белгиланди.

 

Сирдарё вилояти ҳокимлиги

ахборот хизмати