Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Kun.uz ахборот нашри орқали “Очиқ бюджет” нинг боши беркми? Янгийўл ва Гулистон туманларида ишламаётган қонунлар ҳақида” сарлавҳаси остида эълон қилинган хабар юзасидан расмий муносабат

Ушбу хабарда фуқаро Ўсарқул Абдусаидов томонидан “Ташаббусни молиялаштириш учун Молия вазирлигидан Гулистон тумани молия бўлимига 500,0 млн сўм маблағ ажратилган. Аммо шу кунгача ташаббус амалга оширилмай келмоқда. 

Ташаббус ғолиб деб топилиб, 500,0 миллион сўм маблағ ажратилган бўлсада, қишлоғимизни газ билан таъминлаш ишларига панжа ортидан қаралмоқда. Туман ҳокимлиги мансабдорлари турли баҳоналар билан лойиҳа ижросига тўсқинлик қилмоқда. Шунингдек, улар маблағнинг сарфланишини назорат қилиш учун қишлоқ фуқароларидан вакиллар ажратилишига ҳам қаршилик қилмоқда. Бундан мақсадлари нима, билмаймиз. Лойиҳани чўнтак фирмаларга топшириб, маблағларни талон-тарож қилишмоқчи шекилли. Мурожаaт қилмаган ташкилотимиз қолмади”, - дея шикоят қилинганлиги кўрсатилган. 

Гулистон тумани ҳокимлиги мазкур масалани ўрганиб чиқиб, қуйидагиларни маълум қилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги ПҚ-5072-сонли Қарорида 2021 йил май ойидан бошлаб туман (шаҳар) ларда, тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизини жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтириш бўйича янги тартиби босқичма-босқич жорий этилди.

2021 йил 1 июлдан бошлаб жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга ажратиладиган туман (шаҳар) лар бюджетлари қўшимча маблағларининг 30 фоизи миқдорида “Ташаббусли бюджет” жамғармасига ўтказилиши белгиланган.

Шу асосда 2021 йилда Гулистон туманининг “Ташаббусли бюджет” жамғармасига 999,7 миллион сўм маблағ жамғарилди. 

Қарорнинг 6-бандида «Очиқ бюджет» порталида жамоатчилик томонидан таклиф қолдириш ва овоз бериш жараёнини услубий, техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда бошқариш белгиланган. Шунга кўра, “OpenBudget” партали орқали фуқаролардан 84 та таклиф келиб тушган бўлиб, шундан 13 нафар фуқаронинг таклифлари ғолиб деб топилган. 

Шундай таклифлардан бири, Зарбдор маҳалласи аҳолиси номидан фуқаро Ў.Абдусаидов томонидан қишлоқнинг газ тизимини янгилаш ташаббуслари openbudget.uz сайтига жойлаштирилиб, 2021 йил сентябрида фуқаролар томонидан билдирилган ташаббус 308 киши овоз бериши натижасида ғолиб деб топилган.

Ушбу таклиф учун белгиланган 500,0 миллион сўм маблағ дастлаб ташаббусли бюджет жамғармасидан тегишли тартибда, яъни Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг 2021 йил 30 сентябрдаги VI-39-54-9-124-К/21-сон қарорига мувофиқ Гулистон тумани ҳокимлигига ўтказиб берилган. Кейинчалик, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 октябрдаги ПФ-6324-сон Фармонига мувофиқ ўзини ўзи бошқариш органларининг харажатларини молиялаштириш ва касса харажатларини амалга ошириш ваколати туман ҳокимлигидан туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига ўтказилганлиги сабабли Халқ депутатлари Гулистон туман Кенгашининг 2021 йил 22 декабрь VI -4394-9-124-К/21– сонли қарорига асосан мазкур 500,0 миллион сўм маблағи Гулистон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига ўтказилган. 

Ташаббус ижроси бўйича қурилиш-пудрат ишларини амалга ошириш учун лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш юзасидан Давлат харидлари электрон порталида танлов савдоларини ўтказиш учун эълон жойлаштирилган. Эълон бўйича объектга ташриф буюрган лойиҳачи ташкилотларга фуқаро Ў.Абдусаидов томонидан турли хил важлар билан фаол қаршиликлар кўрсатиб келинганлиги натижасида мазкур электрон танловга қўйилган лойиҳа бўйича тижорат таклифлар келиб тушмаган. 

Давлат харидларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 22 апрелдаги “Давлат харидлари тўғрисидаги” Қонунига асосан “Энг яхши таклифларни танлаш” йўли билан лойиҳа эксперзитасини кўрсатган холда Товар хом ашё биржаси электрон порталига танлов ўтказишдан камида 7 иш куни олдин буюртмачи томонидан эълон жойлаштирилиши ва муддат тугагач, пудратчи ташкилотлар ўз таклиф нархларини электрон тарзда юбориши, белгиланган тартибда танлов (конкурс) ўтганидан сўнг танлов баённомасига асосан пудрат шартномаси расмийлаштирилиши белгиланган.

Лекин, лойиҳа ташаббускори фуқаро Ў.Абдусаидов томонидан туман ҳокимлиги ва туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимига бир неча маротоба ҳар хил важлар билан эътирозлар билдирилиб, “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунга зид равишда лойиҳани ўзига тегишли бўлган “O’SARFILM” МЧЖ (СТИР:309093718) орқали амалга ошириш мақсадида ажратилган маблағни тўғридан-тўғри МЧЖга ўтказиб берилишини талаб этиб келмоқда.

Бугунги кунда, Гулистон тумани Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими томонидан ташаббусда кўрсатилган лойиҳани амалга ошириш учун “Ҳудудгаз Сирдарё” газ таъминот филиалидан техник шарт олинган бўлиб, Давлат харидлари бўйича Товар хом ашё биржаси электрон порталига танлов ўтказиш учун эълон жойлаштирилган. Лойиҳа қисқа муддатда “Давлат харидлари тўғисида”ги Қонунга мувофиқ амалга оширилиши таъминланади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш