Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +15.9C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Президент қарори амалда: Сирдарёда кам таъминланган оилаларга пул тарқатиш бошланди
Президентимизнинг 2021 йил 21 декабрдаги “Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлаш ва ижтимоий ҳимоясини янада кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг турмуш даражасини янада яхшилашда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Юртимизда инсон қадри ҳар нарсадан устун эканлигини намоён этувчи ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, Сирдарёда вилоят ҳокими бошчилигида сектор раҳбарлари, мутасадди ташкилот масъуллари ҳамда депутатлардан иборат ишчи гуруҳи тузилиб, “Темир дафтар” рўйхатида турувчи оилаларга, шунингдек, 18 ёшга тўлмаган фарзандлари бор, боқувчисини йўқотганлик, ҳамда 18 ёшгача бўлган болалар учун ногиронлик нафақасини олувчи оилаларга 800 минг сўм миқдорида бир марталик моддий ёрдам пуллари тарқатилмоқда. Қолаверса, аҳолининг қарорда белгиланган қатлами хонадонларига пул маблағлари билан бирга озиқ-овқат маҳсулотлари, Янги йил совғалариҳамда Президентимизнинг байрам табриклари етказилмоқда.

Бугун, 26 декабрь эрта тонгдан вилоят ҳокими, сенатор Ғофуржон Мирзаев, сектор раҳбарлари, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари ҳамроҳлигида боқувчисини йўқотган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Юртбошимиз табриги ва совғаларини етказиш мақсадида, Гулистон шаҳрининг “Улуғобод” маҳалласида истиқомат қилаётган эҳтиёжманд оилалар хонадонида бўлди.

Дастлаб Ғофуржон Мирзаев маҳалланинг “Паррандачилик” кўчаси 8-хонадонда яшовчи, 2-гуруҳ ногирон фарзанди бўлган Лутфия Солиҳова хонадонига ташриф буюрди. Вилоят ҳокими 9 ёшли Сарвар Жўраевни Янги йил байрами билан муборакбод этиб, Президент табригини ўқиб эшиттирди ва байрам совғаларини топширди. Сўнгра вилоят раҳбари ижтимоий ҳимояга муҳтож, боқувчисини йўқотган Жамила Аҳмедова, 11-синф ўқувчиси, чин етим Даврон Рустамов, 2-гуруҳ ногирон фарзанди бўлган Буробия Ҳусанова, боқувчисини йўқотган, 3 нафар вояга етмаган қиз фарзандлари бор Ҳолида Раҳмоноваларнинг хонадонларида бўлиб, уларга ҳам Президент табригини ўқиб эшиттирди ҳамда 800 минг сўм моддий ёрдам пули ва байрам совғаларини улашди.

- Уч нафар фарзандларимнинг тўнғичи Сарварбек 2-гуруҳ ногирони, томоғида ўсимтаси бор. Уч ёшидан буён йилига икки маротабадан операция қилдираман. Болажоним шу кунгача ўн марта жарроҳлик амалётини бошидан ўтказди. Ҳукуматимиздан миннатдорман. Ҳар сафар операция харажатларини тўлаб беради. Вилоятимиз ҳокимининг қорбобо либосида кутилмаган ташрифидан фарзандаларим ҳам, мен ҳам жуда хурсанд бўлдик. Айниқса, ўғлим Сарварбекнинг қувончини сўз билан таърифлаб беролмайман, - дейди кўзларида ёш билан Лутфия Солиҳова. Ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўнгли ўксик фарзандларимга Ҳукуматимиз, Президентимиз томонидан қилинаётган эътибордан мамнун бўлиб яшаяпмиз. Инсон қадри ҳар нарсадан устун қўйиладиган юрт фуқароси эканлигимдан фаҳрланаман.

Аҳолининг кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга оид тадбирлар вилоятнинг барча ҳудудларида давом этмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш