
Давлатимиз раҳбарининг 2023 йил 27 декабрдаги "Ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори асосида ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни жамиятга интеграция қилиш ва мустақил ҳаёт кечиришлари учун зарур шароитлар яратиш, ижтимоий хизматлар кўрсатиш бўйича устувор йўналишлар белгиланди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларнинг реестри юритилиб, унга 535 нафар ёлғиз кексалар киритилиб, уларга 68 нафар ижтимоий ходим бириктирилди.
– Ушбу тоифага кирган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 61 нафар шахснинг уй-жойи мослаштирилди, 21 нафар шахснинг қариндошлари ва яқинлари билан алоқалари тикланди, 535 нафари эса чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилди, 46 нафарига имтиёзли дори воситаларини олишда кўмаклашилди, 333 нафар шахсга ҳар ойлик моддий ёрдам берилиб келинмоқда, - дейди Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Сирдарё вилояти бошқармаси шуъба мудири Дилобар Каттабекова. – Бундан ташқари, ўтган бир йил мобайнида 192 нафар шахс соғлиги яхшиланганлиги ва яқин қариндошлари билан муносабатлари тикланганлиги ҳамда вафот этганлиги сабабли реестрдан чиқарилди.
Қарор асосида ўзгалар парваришига муҳтож кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар, балки фарзандлари ва қаровчилари бўлган нуронийлар, алоҳида парвариш талаб қиладиган инсонларга шартнома асосида 30 дан зиёд ижтимоий-тиббий, маданий хизматлар кўрсатиш тизими йўлга қўйилди.
– Президентимизга биз каби ёлғиз кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлагани, шарт-шароит яратиб бергани учун минг раҳмат.Тўғри, ёшлигингда ёлғизлигингни, ўзгалар парваришига муҳтож бўлиб қолишингни ҳис этмаслигинг мумкин. Ёшинг ўтиб, кучинг кетганда ёлғиз, ўзгалар парваришига муҳтож бўлиб қолганингда буни чуқур ҳис этаркансан. Яратганга шукр, мана шундай саховатли, меҳр-муҳаббатли инсонлар борлиги учун. Улар ёрдами, эътибори сабаб ўзимни ёлғиз эмас, бахтли ва бахтиёр ҳис этаяпман, – дейди Ҳабиба Усмонова.
Муҳтожларга меҳр-саховат кўрсатиш халқимизнинг ўлмас қадриятларидан. Шу боисдан юртимизда ўзгалар парваришига муҳтож, якка-ёлғизларни ижтимоий, моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш мақсадида Президентимиз ташаббуси билан яхлит бир тизим яратилди. Бу эса, ўзгалар парваришига муҳтож, якка-ёлғиз кишиларга бахтли лаҳзаларни туҳфа этяпти.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи