


Унда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 ноябрдаги «Обод ва хавфсиз маҳалла» тамойили асосида маҳаллаларда ижтимоий профилактика тизими самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги қарорининг мазмун- моҳияти тўғрисида сўз юритилиб, келгусида мазкур қарор асосида вилоят ҳудудида ижтимоий профилактика ишларининг янада самарадорлигини ошириш, фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш борасида нафақат Ички ишлар, Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси тизимида фаолият олиб бораётган «маҳалла еттилиги» ҳамда ижтимоий профилактика тадбирларини амалга оширишга кўмаклашувчи бошқа давлат органлари ва ташкилотлар олдида турган долзарб ва муҳим вазифаларга эътибор қаратилди.
Сирдарё вилояти ИИБ ЖХХ ҲПБ бошлиғи ўринбосари-ижтимоий профилактика бўлими бошлиғи майор М.Бозоров маҳаллаларда ҳуқуқбузарлик содир этиш ва ундан жабрланиш эҳтимоли юқори бўлган шахсларга ҳуқуқий, ижтимоий, психологик, тиббий, педагогик ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатиш масалаларига эътибор қаратиб, маҳаллалар вакилларига “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида фаолиятни ташкил этиш, ҳудудларда ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, ижтимоий профилактика объектлари билан тизимли ишлаш бўйича тушунча берди.
– Халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришида маҳаллаларнинг ўрни ниҳоятда катта. Қолаверса, маҳаллалар тизими аҳоли ва давлат органлари ўртасида ишончли «кўприк» вазифасини ўтайди. Вазирлар Маҳкамасининг қарорида эса, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили, у асосда ишни ташкил этиш бўйича, келгусида қилиниши лозим бўлган ишлар кўрсатиб ўтилган. Гулистонда ўтказилган ўқув-семинар давомида мазкур қарорнда белгилаб берилган вазифалар тўғрисида юзага келган тушунмовчиликларга мутахассислардан жавоб олдик. Бу эса, “Обод ва хавфсиз маҳалла” тамойили асосида маҳаллаларда ишни ташкил этишимизда, маҳаллалар аҳолисининг тинчлиги ва осойишталигини таъминлашимизда ниҳоятда қўл келади,–дейди Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси Сирдарё вилояти бошқармаси бошлиғи Уйғун Ҳотамов.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи