
Юртимиз бўйлаб янги йил шодиёналари кенг тантана қилинмоқда. Ушбу шодиёналар, айниқса, болажонларга ўзгача завқу шавқ бағишламоқда. Янги йил болажонлар учун ўзгача кайфият улашиб, уларга беғубор орзу-умидлар, янги марралар завқини олиб келади.
Байрам арафасида республикамиз бўйлаб турли тадбирлар кўтаринки кайфиятда бўлиб ўтмоқда. Жумладан, Ўзбекистон "Адолат" СДП томонидан бемор болажонларга қувонч улашиш мақсадида байрам тадбирлари ташкил этилмоқда.
Партиянинг Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Сирдарё вилоят филиалида даволанаётган бемор болалар ва уларнинг ота-оналари учун "Эзгу мақсадлар йўлида бирлашамиз!" лойиҳаси доирасида "Кўчма арча" байрам тадбири ташкил этилди. Тадбир давомида шифохонада даволанаётган бемор болажонларга партиянинг эсдалик совғалари топширилди.
Ушбу лойиҳа доирасида Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий маркази Қорақалпоғистон филиалида даволанаётган бемор болалар ва уларнинг ота-оналари учун ўтказилган тадбир ҳам даволанаётган болажонларнинг кўнглини қувончга тўлдирди. "Адолат" СДП Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши томонидан болажонларга байрам совғалари улашилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи