Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда давлат хизматчилари учун ўқув-амалий семинар ўтказилмоқда
Тошкент кимё-технология институти Янгиер филиалида шаҳар ва туман ҳоким ўринбосарлари, ташкилий-кадрлар гуруҳи раҳбарлари ҳамда миллий кадрлар захирасига киритилган номзодлар учун ўқув-амалий семинар бошланди.

Бундан кўзланган асосий мақсад Давлатимиз раҳбарининг 2024 йил 18-20 ноябрь кунлари Олий Мажлис Сенати ва қонунчилик палатасида сўзлаган нутқларида баён этилган ташаббуслар, шунингдек, “2025 йил – Атроф-муҳитни асраш ва “яшил” иқтисодиёт йили”да ижро ҳокимияти органлари раҳбар кадрлари олдида турган муҳим вазифаларни ўрганиш, уларнинг бу борадаги билим ва кўникмаларини ривожлантиришдан иборат.

Ўқув-семинари очилишида сўзга чиққан вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев унинг нечоғлик аҳамиятлилиги ҳақида тўхталди.

— “Янги Ўзбекистонда янгича дунёқараш” деяпмиз. Бу фақат шиорда эмас амалда, биринчи галда давлат хизматчиси фаолиятида сезилиши керак. Бугун ҳаётнинг ўзи биз раҳбарлардан профессионаллик, тезкор, самарали ва янгича фикрлашни, ташаббускорликни талаб этмоқда, — деди вилоят ҳокими.

Иштирокчиларни ушбу имкониятдан тўғри фойдаланиб, билим ва малакаларини янада мустаҳкамлашлари лозимлиги таъкидланди.

Жорий йил 13 декабрь кунига қадар давом этадиган семинарга республикамиздаги олий ўқув юртлари ректорлари, профессор-ўқитувчилар ва тажрибали мутахассислар жалб этилиб, ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини ишлаб чиқиш, маҳаллабай ишлаш, ёшлар сиёсати, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли муаммолари билан ишлаш каби муҳим мавзуларда ўқув машғулотлари ўтказилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш