Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Тошкент шаҳрида ташкил этилгани каби Сирдарё вилоятида ҳам "Яшил белбоғ" яратиш лойиҳаси доирасида дарахт экиш тадбирлари ўтказилди.
Тадбирларда вилоят ҳокими бошчилигида 600 нафардан ошиқ туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят ташкилотлари, секторлар раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Мирзаобод тумани Боғистон маҳалласи ҳудудидаги 100 гектар ер майдонида ернинг мелиоратив ҳолати, иқлим шароитидан келиб чиқиб, 80 минг дона манзарали дарахт кўчатларини экиш режалаштирилиб, бугунги тадбир давомида 5 мингдан ошиқроқ кўчат ўтқазилди.
Лойиҳа доирасида шу атрофда ўсиб турган дарахтларга шакл берилиб, дарахтлар оқланди, ариқ ва зовурлар тозаланиб, ободонлаштириш ишлари амалга оширилди.
–"Яшил белбоғ" лойиҳаси доирасида ташкил этилган мазкур боққа экилган навниҳоллар келгусида катта дарахтларга айланиб, чор-атрофнинг гўзал, янада фусункор ва тароватли бўлишига ҳисса қўшади, –дейди Сирдарё вилояти экология, атроф-муҳит муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилшод Элмуродов. – Сирдарёнинг тупроғи шўр, аммо экилган ниҳолларга ўз вақтида қаралса, кам-кўстсиз, бехато амал олади. Бу масала ҳам эътибордан четда қолмади. "Яшил белбоғ" лойиҳаси асосида ташкил этилган боққа боғбон, мутахассислар бириктирилди.
Гулистон шаҳрида ташкил этилгани каби "Яшил белбоғ" лойиҳаси асосидаги боғлар ҳар бир шаҳар, ҳар бир туманда ташкил этилиб, яна 4 миллион 100 дона манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилади.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи