Қайд этилишича, жорий йилнинг январ-июн ойлари давомида ўтказилган ер назорати тадбирлари давомида 1 850 та ҳолатда 673,2 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги аниқланган. Шундан ёзма кўрсатмаларга асосан 1 270 та ҳолатда 53 гектар ер майдонлари фуқаролар томонидан ихтиёрий равишда давлат захирасига қайтарилди. Қолган ҳолатлар бўйича ноқонуний қурилмаларни бартараф этиш юзасидан судларга даъво аризаси киритилган.
Шунингдек, мониторинглар давомида 214 та ҳолатда ер участкасига бўлган ҳуқуқлари давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилмаслик ҳолатлари аниқланган ва уларга нисбатан Маъмурий Жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 68 прим 1 моддасига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилган.
Шуни алоҳида қайд этиш керакки, ер назоратини амалга оширувчи мутахассислар фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида улар махсус планшет билан таъминланди. Энди аниқланган қонунбузилиши ҳолати ва уни бартараф қилингунга қадар бўлган жараён бевосита реал вақт режимида ортиқча қоғозбозликларсиз амалга оширилмоқда.
Шунингдек, вилоятда УЗКАД дастури орқали 360 минг гектар ер майдонининг электрон харитаси яратилган. Шундан 326 минг гектар ер майдони давлат рўйхатидан ўтказилиши таъминланган.
Бундан ташқари, фуқароларнинг ДХМ ва ЯИДХП орқали берилган аризаларига асосан 9 909 та кадастр паспорти расмийлаштирилган бўлса, 12 400 та кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилган ҳамда мулк ва ижара ҳуқуқи асосида жами 54 гектар бўлган 753 та бўш ер участкалари аукцион савдо майдончасига чиқарилган.
Матбуот анжуманида ОАВ вакиллари, журналистлар, блогерлар шу ва бошқа йўналишларда олиб борилаётган ишлар юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларига жавоб олишди.
Савол-жавоблардан сўнг соҳа ходимларининг иш жараёнлари билан яқиндан танишилди.
4 650,6 млрд сўм, 105,8 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
2 745,2 млрд сўм, 60,0 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
917,943 киши, 101,9 %
2024 йилнинг апрел ойида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
697,3 млрд сўм, 105,5 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
1 156,6 млрд сўм, 105,1 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
Янги 520 та, 78,4 %
2024 йилнинг январь–март ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи