Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
"Дўстлик" фестивали: миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатлик тараннуми

Айни кунларда мамлакатимиз бўйлаб «Халқлар дўстлиги куни» муносабати билан бўлиб ўтаётган “Дўстлик” фестиваллари доирасида турли маданий, маънавий-маърифий ва илмий-амалий тадбирлар давом этмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири куни кеча Гулистон шаҳридаги маданият ва истироҳат боғида бўлиб ўтди. Унда халқимизнинг бунёдкорлик салоҳияти, юртимизнинг бетакрор табиати, миллатлараро дўстлик, турли миллат вакилларининг юртимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаси акс этган тасвирий санъат асарлари, миллий таом ва либослар, ҳунармандлик маҳсулотлари кўргазмалари, “Ўзбекистон - умумий уйимиз” деб номланган концерт дастури намойиш этилди.

Ўзбекистонда ҳукм сураётган миллатлараро тотувлик, ҳамжиҳатлик, бағрикенглик муҳити тадбир мазмун-моҳиятини ўзида акс эттирган асосий йўналишлардан бири бўлди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш