Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
eye Кўзи ожизлар учун
Хитойнинг Баодин шаҳри билан камбағалликни қисқартириш соҳасида ҳамкорлик ўрнатилади
Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Хитойнинг Хэбэй провинцияси Баодин шаҳар Цзинсю тумани партия қўмитаси котиби Цзя Жуйшэн бошчилигидаги делегацияни қабул қилди.

Суҳбатда давлат раҳбарларининг саъй-ҳаракати билан кейинги йилларда Ўзбекистон-Хитой ўртасида барча соҳаларда алоқалар мустаҳкамланиб бораётгани алоҳида мамнуният билан қайд этилди. “Бир макон, бир йўл” ташаббуси доирасида тез фурсатда қурилиши кутилаётган “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўли юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Акмалжон Махмудалиев Цзинсю туманининг камбағалликни қисқартириш соҳасидаги тажрибасини ўрганишдан манфаатдор эканини айтди ва Сирдарёда илк бор жорий қилиниб, бутун республикада оммалаштирилаётган "Сайхунобод тажрибаси" хусусида тўхталди. Маданий ҳамкорликни фаоллаштириш, ўзаро маданият кунларини ўтказиш таклиф қилинди.

Ишонч, очиқлик ва дўстлик руҳида ўтган учрашувда, шунингдек, стратегик шерикликни мазмун жиҳатидан бойитишга қаратилган қатор янги лойиҳалар, хусусан, вилоятда мультимодал логистика марказини қуриш, "ZXAUTO" бренди остида автомобиль ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш масаласи муҳокама этилди.

Музокара якунида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш мақсадида томонлар ҳукуматлараро ишчи гуруҳ тузиш ва биргаликда иш ташкил қилиш бўйича келишиб олди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш