Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Тиббий биологик чиқиндиларни утилизация шохобчаси иш бошлади

Боёвут тумани тиббиёт бирлашмасида Gavi (вакцина уюшмаси) ва UNISEF ташкилоти томонидан ажратилган 1 миллиард 748 миллион сўм грант маблағи эвазига қурилган тиббий биологик чиқиндиларни зарарсизлантириб, қайта ишлайдиган утилизация шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Унда Санитария-эпидемиология осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Нурмат Отабеков, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Gavi ва UNISEF ташкилоти вакиллари ҳамда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси масъуллари бошчилигидаги соҳа ходимлари иштирок этди.

Тадбир доирасида ОАВ вакиллари учун пресс-тур ҳам ташкил қилиниб, мутасаддилар мазкур шохобчанинг имкониятлари тўғрисида батафсил маълумот берди. 

Қайд этилишича, шохобча қурилишигача туман тиббиёт бирлашмаси, унинг даволаш профилактика бўлимларидан чиқаётган “б” гуруҳидаги (шприц, игна, шиша, реагент, плёнка, резина қўлқоп каби тиббий биологик) чиқиндилар махсус печлар ёрдамида ёндирилиб, йўқ қилинган бўлса, энди шохобчага ўрнатилган аппаратда қайта ишланиб, кимёвий жиҳатдан безарар чиқиндига айлантирилмоқда. 

Муассасанинг очилишга бағишланган тақдимот жараёнида Gavi ва UNISEF ташкилоти вакиллари ҳам сўз чиқиб, UNISEF ва Gavi, Вакцинация алянси томонидан мазкур муассасага 3,2 миллион АҚШ доллардан зиёд беғараз ёрдам сертификатини топширди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш