Йиллар ва даврлар силсиласида, турфа ижодкорлар нигоҳида чархланган қалами, ўтлиғ сўзлари билан обрў ва эътибор қозониб келаётган “Янги Сирдарё” газетасининг дунё юзини кўрганига 60 йил тўлди. 1964 йилнинг 1 июнь куни газетанинг биринчи сони “Сирдарё ҳақиқати” номи билан чоп этилган.
Ўзбек ва рус тилларида чиққан газетада Мирзачўлнинг ўзлаштирилиши, чўлқуварлар кўрсатган жасорат, улар яратган гулистонлар ўз аксини топган бўлса, айни дамда бугунги кун ҳарорати ва масъулиятини тўла намоён этиб, давлат ва халқ ўртасида муҳташам кўприк вазифасини бажариб келаётган газета воҳамиз ҳаётидаги изчил ислоҳотлар, ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, маънавий-маърифий жараёнларни холис, очиқ ва ҳаққоний мезонлар асосида ёритиб келмоқда.
Сана муносабати билан вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев таҳририятга ташриф буюрди. Жамоа ва унда фаолият юритган барча журналистларни самимий табриклаб, “Янги Сирдарё”, “Новая Сырдарья” газеталарининг воҳа миқёсида ўзига яраша муносиб обрўси борлиги, саҳифаларда ҳудудлардаги турли жабҳаларда кечаётган қизғин меҳнат жараёни, амалга оширилаётган ислоҳотлар, фидойи инсонлар ҳаёти ёритиб борилаётганлиги, шунингдек, газеталарнинг мавқеини янана юксалтириш учун камарбаста бўлишга тайёр эканлигини таъкидлади.
Газета бугунги шиддатли даврда амалга оширилаётган ислоҳотлар, жамият ҳаётидаги янгиланиш ва ўзгаришлар юзасидан ўз сўзини айтиш баробарида, мамлакат ва вилоят миқёсида эълон қилинаётган муҳим қарор ҳамда фармойишлар, халқимиз ҳаёти ва тақдирига бевосита дахлдор бўлган эзгу чора-тадбирларнинг амалий акс-садосини бериб бораверади.
104,9 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
97,1 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
904 865 киши %
2023 йилнинг январь ойи ҳолатига
100,9 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
104,5 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи
109.1 %
2023 йилнинг январь–июнь ойларида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан фоизи