Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ҳарбий хизматчиларга янги уйлар топширилди

Сирдарё туманидаги Давлат хавфсизлик хизмати чегара қўшинларига қарашли ҳарбий қисмда ҳарбийлар ва уларнинг оила аъзолари учун 12 хонадонли янги кўп қаватли уй фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев сўзга чиқиб, тўпланганларни бугунги қувончли кун билан табриклади ва ҳарбий хизматчиларга хонадон калитларини топширди. Шунингдек, 5 нафар ҳарбий хизматчиларининг фарзандларига квота асосида республика олий таълим муассасаларига ўқишга кириши учун тавсияномалар берилди.

Меҳмонлар хонадонлардаги шароитлари билан ҳам танишишди. Замонавий лойиҳалар асосида қурилган, икки хонадан иборат бўлган бу уйларда ҳарбий хизматчиларнинг фаровон турмуш кечириши учун барча қулайликлар яратилгани эътироф этилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш