Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Халқ ишончи – катта бахт
Сирдарё вилояти Сардоба тумани Қўрғонтепа маҳалласида яшовчи аҳоли маҳалла раиси Шуҳрат Жалилов фаолиятидан мамнун.

У 1970 йил 23 март санасида Сардоба туманидаги Ғафур Ғулом хўжалигида таваллуд топган. Қишлоғидаги 16- ўрта мактабда тугатиб меҳнат фаолиятини хўжаликда оддий слесарликдан бошлаган. Шу орада Гулистон Давлат университетини 1996 йилда сиртдан тамомлаган. Сўнгра хўжаликда транспорт бўлими бошлиғи, бош муҳандис, хўжалик раҳбари лавозимларида ишлаган. Ҳукуматимизнинг тегишли қарорига кўра маҳалла тизимида янгича иш услуби шакллангач, маҳаллага ўз ҳудудини, аҳолисини, унинг муаммоларини яхши биладиган фидойи, шижоатли, ҳалол раис тайинланиши лозимлигини вазиятнинг ўзи тақозо этди.

Ҳукуматимиз маҳалла раисини тайинлов асосида эмас, ҳудудларда сайлов асосида сайлаб олишларини халқимизнинг эрки-иродасига қўйиб берди. Қўрғонтепа маҳалласи аҳолиси 2016 йилда Ш.Жалиловни бир овоздан ўз маҳалласига раис этиб сайлади. Эътиборли жиҳати Ш.Жалиловнинг ҳамқишлоқлари, уни ҳозирги кунга қадар 3 маротаба ўз маҳалласига раис этиб сайладилар. Бундай ишончдан руҳланган маҳалла оқсоқоли бутун куч-ғайратини, салоҳиятини ишга солиб меҳнат қилди. Маҳалладаги 512 та хонадондаги 897 та оилаларда истиқомат қилаётган 2677 нафар ҳамқишлоқларининг қувонч-ташвишлари, яхши-ёмон кунларида ёнма-ён туриб, уларнинг меҳрини,ишончини қозонди.

Маҳалласида намунали оила бошлиғи сифатида ҳам ўрнак бўлиб умр йўлдоши Инобат опа билан 3 ўғил, бир қизни тарбиялаб элга қўшди. Фарзандларининг барчаси уйли-жойли, олий маълумотли мутахассислар сифатида ўз соҳасида меҳнат қилмоқда. Яна бир гап, Қўрғонтепа маҳалласи ҳаммамиз билган ўша "машҳур" Сардоба сув омборига энг яқин аҳоли пункти ҳисобланади. 2020 йилнинг 1 май тонгида сув омбори деворининг ўпирилиши натижасидаги сув тошқинида Қўрғонтепа ҳам жиддий талафот кўрди. Жуда қисқа қилиб айтганда ўша ташвишли кунларда тезкор чора-тадбирлар кўриш борасида маҳалла раисига ҳам осон бўлмади. Юртбошимиз бошчилигида ҳукуматимиз томонидан улкан бунёдкорлик ишлари олиб борилди, барча талафот кўрган ҳудудлар қаторида Қўрғонтепа маҳалласи ҳам обод масканга айланди. Янги қурилган ва қайтадан таъмирланган хонадонлар, асфальт кўчалар, замонавий боғча ва мактаб бинолари, қатор дўконлар, табиий газ, ичимлик сув билан таъминланган маҳалла аҳлининг бугунги фаровон турмуши нафақат туманда балки вилоятда ҳам ҳавас қилса арзигулик.

"Меҳнат қилган элда азиз" деб халқимиз бекорга айтмаган. Шуҳрат Жалиловнинг маҳалла раиси сифатидаги заҳматли меҳнатлари бесамар кетмади. Президентимизнинг 2023 йил 22 мартдаги “Маҳалла тизими ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошларимизни мукофотлаш тўғрисида” ги фармонига кўра Сардоба туманидаги Қўрғонтепа маҳалла фуқаролар йиғини раиси Жалилов Шуҳрат Умирзакович “Дўстлик" ордени билан тақдирланди.

– Давлат мукофотини вилоятимиз раҳбари Акмалжон Махмудалиев кўксимга тақиб қўйган пайтда барча чеккан заҳматларим тумандек тарқаб кетди, – дейди Ш.Жалилов. – Энг асосийси, халқ ишончи катта бахт эканлигини қалбимдан ҳис этдим.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш