Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ҳудудларда 2023 йил ҳосили учун чигит экиш ишларига киришилмоқда

Хусусан Сирдарё, Боёвут, Сардоба, Сайхунобод ва Оқолтин туманларида чигит экиш ишларини тизимли ташкил этиш масалаларига бағишланган амалий семинарлар ўтказилди.

Унда секторлар раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутахассислари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди. Соҳа мутахассислари томонидан чигитни мақбул муддатларда, тез ва сифатли экиб, ундириб олиш бўйича зарур тавсиялар берилди.

Мавжуд техникалар кучидан оқилона фойдаланиш, шунингдек, барча моддий ресурслар, уруғлик чигит, ёқилғи мойлаш материаллари, минерал ўғитлар билан таъминлаш вазифалари белгилаб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш