Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда чигит экиш бошланди

Деҳқончиликда экин ишларини ўз вақтида бажариш ҳосилдорликнинг асосий гарови сифатида қаралади. Шу мақсадда мавжуд экин ер майдонларидан самарали фойдаланиш, чигит экиш ишларига пухта тайёргарлик кўриш ҳамда бу борадаги вазифаларни белгилаб олиш мақсадида Боёвут туманида кўргазмали амалий семинар ташкил этилди.

Унда вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев, вилоят, туманлар секторлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этишди.

Семинарда вилоят раҳбари қишлоқ хўжалигига масъул бўлган мутасаддилар олдида турган вазифаларга алоҳида тўхталиб ўтди.

Таъкидланишича, Сирдарёда жорий йил ҳосили учун 77 минг 500 гектар майдонда чигит экиш режалаштирилган. Ишларни сифатли ташкил этиш ва амалга ошириш учун вилоят бўйича 197 та отрядлар тузилган.

Шунингдек, тадбирлар сўз олганлар томонидан ҳар бир ҳудудда ер текислаш, пушта олиш, пушта суви бериш тадбирларининг амалга оширилиши таҳлил қилинди ва соҳа мутахассислари томонидан чигит экиш, парваришлаш ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш бўйича ўз тавсияларини бериб ўтди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш