Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Хорижий инвесторлар билан учрашув
Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев Ветнам ва Япония инвесторлари таъсисчилигида ташкил этилган "Mareven Food Pamir" МЧЖ ХК раҳбариятини қабул қилди.

Корхона бош директори Рустам Айсаров Сирдарёда тез тайёрланадиган макарон маҳсулотлари ва ичимликлар ишлаб чиқариш бўйича қиймати 60,8 миллион долларлик 450 дан ортиқ иш ўрнига эга йирик ишлаб чиқариш мажмуасини ташкил этиш ниятида эканлигини билдирди.

Лойиҳа бир неча босқичда бажарилади. Бунда ишлаб чиқаришни ишга туширишнинг биринчи босқичи 2023 йилга, якуний қисми 2031 йилга мўлжалланган. Келгусида мева ва сабзавотларни қайта ишлаш, ун сингари янги турдаги маҳсулотлар ҳисобидан ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ҳам режалаштирилган.

Музокаралар давомида вилоят ҳокими томонидан вилоятнинг мавжуд ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмаси, инвестицион салоҳияти ҳақида маълумот берилди.

Учрашув якуни бўйича томонлар аниқ амалий чора-тадбирлар кўришга тайёр эканликларини билдирдилар ва келгусида бу борадаги музокараларни давом эттиришга келишиб олдилар.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш