Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
68 ёшли беморнинг буйрак артериясида мураккаб стентлаш амалиёти ўтказилди
Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалида вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи, моҳир эндоваскуляр жарроҳ Хуршид Ҳакимов бошчилигида буйрак артериясида мураккаб стентлаш амалиёти ўтказилди.

Бемор Товбой Яхшибоев — 68 ёшда. Сайхунобод туманининг Гулбулоқ маҳалласидан. У мазкур муассасага бир неча кун муқаддам артериал қон босими 220/160 мм. симоб устунидан тушмаганлиги ва қилинган муолажалар самара бермагани сабабли мурожаат қилган.

Марказ мутахассислари томонидан функционал ва лаборатор текширувлар ўтказилгач, беморнинг буйрак артериясида атеросклеротик торайиш аниқланди. Шундан сўнг унда юқори технологик  тентлаш операцияси бажарилди.

Амалиётдан сўнг қисқа вақт ичида беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгарди. Шикоятлар камайиб, умумий аҳволи яхшиланди. Ҳозир у шифокорлар назорати остида керакли муолажаларни олмоқда.

Марказимизда рентген-эндовакуляр хирургия бўлимининг очилиши уйқу, оёқ, сон, қорин, ўмров суяк ҳамда буйрак артерияларида юқори турдаги ноёб ташхислаш ва даволаш усулларини ўтказиш имконини бермоқда, — дейди филиал директори Шуҳрат Ҳусанов. — Бу эса ўткир миокард инфарктга чалинган оғир беморларни соғлом ҳаётга қайтариш, уларнинг умрини узайтириш имконини бераётир.

Маълумот ўрнида айтиш лозимки, бугунгача мазкур муассасада мингдан ортиқ беморда коронарографик ташхислаш, беш юздан ортиқ кишида эса мураккаб стентлаш операцияси амалга оширилди. Бундан ташқари, юрак нуқсони бор болаларга окклюдер ўрнатиш йўлга қўйилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш