Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Хайрли ташаббус 
Сирдарёда "Инсон қадри учун – меҳр карвони" акцияси ўтказилди

Бугун эрта тонгдан "Ёшлар маркази"да ўтказилган тадбирда ўзида халқимизга хос инсонийлик, меҳр ва оқибат руҳини акс эттирган "Инсон қадри учун – меҳр карвони" акциясига старт берилди.

Шу ернинг ўзида 100 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бор ёшлар, меҳрибонлик уйларида тарбияланган, етим болалар, боқувчини йўқотган ва ота-она қармоғидан маҳрум бўлган йигит-қизларга бош-оёқ иссиқ кийим ва ўзбек жадидчилигининг 8 нафар йирик вакили — Ғулом ЗафарийАбдулҳамид Чўлпон, Абдурауф Фитрат, Абдулла Қодирий, Абдулла Авлоний, Мунавварқори Абдурашидхонов, Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг ҳаёти, асарлари ҳақидаги маълумотларни ўз ичига олган «Жадидлар» тўплами топширилди.

Шунингдек, акция доирасида бугуннинг ўзида вилоятимизнинг барча туман ва шаҳарларида яшовчи 1 000 нафар ана шундай тоифадаги ёшлар ҳолидан хабар олиниб, меҳр-мурувват кўрсатилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш