Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Баёнот

Жорий йилнинг 15 январь куни соат 14:50 да Ховос тумани «Қаҳрамон» МФЙда жойлашган 2 қаватли бинонинг 1-қаватида содир бўлган газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши оқибатида 2 та хонадоннинг қурилиш конструкцияларига шикаст етган.

Воқеа жойига вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув отряди зудлик билан етиб бориб, қидирув-қутқарув ишларини олиб борган. Афсуски, ушбу ҳодиса оқибатида икки нафар фуқаро вафот этган, бир нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага жойлаштирилган.

Ҳолат ҳақида хабар топган вилоят ҳокими ҳамда тегишли масъуллар ҳам воқеа жойига етиб борди ва вазият тўлиқ назоратга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш