Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда 14 январь – Қуролли кучлар ташкил этилганининг 31 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни нишонланди
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 31 йиллиги ва 14 январ — Ватан ҳимоячилари куни Сирдарё вилоятида кенг нишонланди. Бугун эрта тонгдан Гулистон шаҳри марказидаги Мотамсаро она ҳайкали пойига гул қўйиш маросими ўтказилди.

Шу муносабат билан фахрий қоровул саф тортди. Ҳарбий оркестр мусиқа садолари остида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев, ҳудуддаги ҳарбий тузилмалар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари раҳбарлари, кенг жамоатчилик вакиллари жам бўлиб, Ватанимиз тинчлиги ва фаровон ҳаётимиз намунасига самимий ҳурмат бажо келтирилди.

Шундан сўнг вилоят мусиқали драма театрида байрам тадбири ўтказилди. Унда сўз олган вилоят раҳбари Акмалжон Махмудалиев ҳарбийларни байрам билан муборакбод этиб, мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси Президенти, Қуролли Кучлар Олий Бош Қўмондони Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан миллий армиямиз жанговар салоҳияти, мудофаа қудрати тобора юксалиб бораётгани, ҳарбий хизматчилар учун кенг имкониятлар яратиб берилаётганлигини таъкидлади. Ўз ҳаётини эл-юртимиз тинчлиги ва осойишталигини асрашдек шарафли ишга бағишлаган, куни кеча давлат мукофоти билан тақдирланган вилоят Ички ишлар бошқармаси жамоат хавфсизлиги хизмати бошлиғининг ўринбосари Иляс Расулов ҳамда Сирдарё тумани фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарув қисми смена бошлиғи Равшан Холиковнинг машаққатли фаолиятини алоҳида эътироф этди.

Шунингдек, намунали фаолият олиб бораётган бир гуруҳ ҳарбийлар ҳамда Қуролли кучлар фахрийлари қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда мустақиллигимиз, жонажон Ўзбекистонимиз, хотиржам ва осуда кунларимиз, жамиятимиздаги ҳамжиҳатлик, аҳилликни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш