Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда 30 турдаги юқори технологик жарроҳлик амалиёти йўлга қўйилди
Вилоятда юрак қон томир тизимида муаммоси бор, жарроҳлик учун моддий имконияти йўқ 136 нафар беморда давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан юрак коронар артерияларида юқори технологияли диагностика ва стентлаш амалиёти ўтказилди.

Ушбу амалиёт Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиалининг «Рентгенендоваскуляр» хирургия бўлимида сирдарёлик мутахассислар томонидан муваффақиятли бажарилди.

Бу турдаги юқори технологияли жарроҳлик амалиёти учун филиал ва Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ўртасида тузилган шартномага биноан, давлат тиббий суғуртаси жамғармаси ҳисобидан 829 миллион ва 357 миллион сўм миқдоридаги пул маблағлари йўналтирилди.

— Ўтган йили мутахассисларимиз томонидан юрак, юрак қон томир тизимида бир қатор юқори технологияли жарроҳлик амалиётлари бажарилди, - дейди Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт маркази Сирдарё филиали директори Шуҳрат Ҳусанов. — Жумладан, 856 нафар беморда коронаронгиография текширувлари, 324 нафар беморда коронар артерияларида стентлаш, 2 нафар беморда ЭФТ ва РТА амалиётлари, 3 нафар беморга доимий электрокардиостимулятор ўрнатиш амалиёти, 5 нафар беморда кам учрайдиган юрак туғма нуқсонига окклюдер қуйиш, 22 нафар беморга шунтография, 3 нафар беморга вентрикулография ўрнатиш ишлари бажарилди. Юқорида кўрсатиб, айтиб ўтилган амалиётлар учун бундан бир, бир ярим йил муқаддам сирдарёлик беморлар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий амалий тиббиёт марказига, Россия ва Ҳиндистон каби давлатларга боришга мажбур бўлар эди.

Вилоятдаги «Рентгенендоваскуляр» хирургия бўлимида юрак қон томири тизими билан боғлиқ касалликлар билан касалланган беморларга ёрдам кўрсатиш мақсадида 30 турдаги юқори технологик амалиётлар йўлга қўйилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш