Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Кўнгилларга кўчган хайрия тадбирлари
Юртимизда инсон қадри, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш давлат сиёсатининг устувор йўналиши этиб белгиланган. Барча фуқаролар каби ногиронлиги бўлган юртдошларимизга эътибор ва ғамхўрлик кўрсатиш 3 декабрь – Халқаро ногиронлар кунида янада яққолроқ намоён бўлмоқда.

Буни вилоят ҳудудларида истиқомат қилувчи ногиронлиги бўлган шахсларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида ўтказилаётган қатор тадбирлар мисолида ҳам кўриш мумкин.

Вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Акмалжон Махмудалиев ҳамда вилоят сектор раҳбарлари турли маҳаллаларда бўлиб, ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳолидан хабар олди.

- Мақсадимиз ногиронлиги бўлган фуқароларни моддий-маънавий қўллаб-қувватлаш, кўнгилларини обод қилиш, - дейди вилоят раҳбари. – Ўзгалар парваришига муҳтож кишилар озгина эътибор ва рағбатнинг қадрини яхши билади. Кимнингдир эшикдан кириб келишини, ҳолидан хабар олишини интиқлик билан кутади.

Йўқловлар чоғида бир неча турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари, ногиронлик аравачалари тарқатилди.

– Эътибордан кўнглим тоғдай кўтарилди, – дейди Гулистон шаҳри "Буюк келажак" маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногирони Ҳикматой Маматова. – Мен каби кўнгли ўксик инсонларга кўрсатилаётган эътибор, эҳтиром учун Юртбошимизга, барча яхши инсонларга раҳмат.

Меҳр-саховатнинг катта-кичиги бўлмайди, у доимо қалби ўксик, меҳрга муҳтож кишилар дилига нур олиб киради. Яхшилик кўрганларнинг эътибор, меҳр-мурувватдан кўнгиллари шод бўлади. Зеро, эъзоз ва эътибор, бир калима ширин сўз ҳеч қачон эсдан чиқмайди.

Бу каби хайрли ишлар туман ва шаҳарларда ҳам давом этмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш