Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Энг яхши ижтимоий ташаббус” ҳамда “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танловларининг ғолиблари аниқланди
Вилояти ҳокимлиги “Қабуллар уйи”да “Энг яхши ижтимоий ташаббус” ҳамда “Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик-танловларининг вилоят босқичи ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мазкур кўрик-танловлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати ташаббуси билан ташкил этилди. Танловларнинг туман-шаҳарлар кесимида ўтказилган ҳудудий босқичларида ғолибликни қўлга киритган 66 нафар иштирокчи 6 та йўналиш бўйича ўз имкониятларини синовдан ўтказдилар.

Ҳакамлар ҳайъати ғолиблик сари интилаётган ҳар бир иштирокчи билан яқиндан суҳбат қуриб, уларнинг меҳнат фаолияти, амалга оширган ишларини акс эттирувчи фотоальбом ва видеолавҳаларига эътибор қаратдилар. Ўз навбатида лойиҳалар, ташаббуслар, эзгу саъй-ҳаракатларнинг истиқболига юзландилар.

Шунингдек, ҳар бир иштирокчи ўз ҳудудининг миллий урф-одатлари, ривожланиш ва ўсиш суратларини акс эттирувчи кўргазмаларини ҳам намойиш қилишди. Ҳар бир ғоянинг долзарблиги, амалиётда татбиқ этилган саъй-ҳаракатларнинг ижобий кўрсатгичлари танлов сўнгида сарҳисоб қилинди.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор давлат бошқаруви органи” йўналиши бўйича:

3 ўрин – Оқолтин тумани Халқ таълими бўлими;

2 ўрин – Сардоба тумани болалар-ўсмирлар спорт мактаби;

1 ўрин – Гулистон тумани 2-сон давлат мактабгача таълим ташкилоти.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор нодавлат-нотижорат ташкилоти” йўналиши бўйича:

3 ўрин – Қизил ярим ой жамияти Ширин шаҳар бўлими;

2 ўрин – Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ховос тумани бўлими;

1 ўрин – “Соғлом авлод учун” ҳукуматга қарашли бўлмаган халқаро хайрия фонди Сирдарё бўлими.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор тадбиркорлик субъекти” йўналиши бўйича:

3 ўрин – Ширин шаҳридаги “Одинабону сиз учун янги ҳаёт” МЧЖ;

2 ўрин – Янгиер шаҳар “Дилмурод ЭНГТ” хусусий корхонаси;

1 ўрин – Мирзаобод туманидаги “Янги авлод” номли оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор фуқаро” йўналиши бўйича:

3 ўрин – Гулистон шаҳар “Тараққиёт” МФЙда яшовчи Алматов Акбарали Сапаралиевич;

2 ўрин – Ховос тумани “Дўстлик” МФЙда яшовчи Абдатова Шаҳноза Бўриевна;

1 ўрин – Сайхунобод туманидаги “Иттифоқ” МФЙда яшовчи Файзуллаева Гулчехра Шамситдиновна.

“Энг яхши ижтимоий ташаббускор ҳокимлик” йўналиши бўйича:

3 ўрин – Боёвут тумани ҳокимлиги;

2 ўрин – Гулистон тумани ҳокимлиги;

1 ўрин – Ширин шаҳар ҳокимлиги.

“Маҳалла – беш ташаббус бешиги” кўрик танловида:

3 ўрин – Сирдарё тумани “Ҳикматли” МФЙ;

2 ўрин – Гулистон шаҳар “Тараққиёт” МФЙ;

1 ўрин – Гулистон тумани “Аҳиллик” МФЙ.

Совриндорларга вилоят ҳокимлиги ҳамда халқ депутатлари вилоят кенгашининг ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалари топширилди. Биринчиликни қўлга киритганлар эндиликда танловнинг Республика босқичларида вилоятимиз шарафини ҳимоя қиладилар.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш