Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
“Саховат ва кўмак” жамғармаси ҳисобидан ноябрь ойининг ўзида 824 та оилага моддий ёрдам кўрсатилди

“Саховат ва кўмак” жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг ноябрь ойи давомида ижтимоий ҳимояга муҳтож, оилавий шароити оғир бўлган 824 нафар фуқарога 393 миллион 857 минг сўмлик турли кўринишдаги ёрдамлар кўрсатилди.

Хусусан, вилоятда истиқомат қилаётган кам таъминланган, боқувчисини йўқотган, якка-ёлғиз фуқароларнинг 822 нафарига 376 миллион 530 минг сўмлик ун маҳсулотлари, соғлиғини тиклаш учун дори-дармон воситалари кўринишида ёрдам берилган бўлса, саломатлигида муаммоси бўлган “Темир дафтар”да турувчи 2 нафар фуқарога даволаниши учун 17 миллион 327 минг сўмлик моддий ёрдамлар кўрсатилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш