Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда «Йил аёли» миллий танлови ғолиблари ва гендер тенглиги учун курашган энг фаол ташкилотлар аниқланди
Гулистон шаҳридаги вилоят мусиқали драма театрида “Йил аёли” ва “Гендер тенглик фаоли” Миллий танловларининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Мазкур танловдан мақсад жамиятимиз ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, оилада ва фарзанд тарбиясида ибрат, ўзлари фаолият кўрсатаётган ташкилотлар нуфузини оширишда фаол иштирок этаётган турли соҳа эгалари бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш, илғор тажрибаларини оммалаштиришдан иборат.

Танловнинг вилоят босқичида 12 нафар иштирокчи 3 та шарт бўйича 5 балли тизимда баҳоланди. Якунда умумий натижалар бўйича Сирдарё туманидан Санобар Абдураззакова биринчи, Гулистон шаҳридан Хилола Обидова иккинчи ва Мирзаобод туманидан Наргиза Шерқулова учинчи ўринга муносиб кўрилди. Улар мазкур танловнинг Республика босқичида қатнашиш йўлланмасини қўлга киритишди.

Шунингдек, “Ўз касбини устаси бўлган аёл”, “Йилнинг энг кучли маънавий-маърифий тарғиботчиси”, “Йилнинг энг фаол олима аёли”, “Йилнинг энг яхши соғлом турмуш тарзи тарғиботчиси”, “Йилнинг энг яхши ғоялар ташаббускори”, “Йилнинг энг ижодкор аёли”, “Йилнинг энг ватанпарвар аёли”, “Йилнинг энг тадбиркор аёли”, “Йилнинг энг яхши IT – дастурчи аёли”, “Йилнинг энг яхши уй бекаси” ва “Йилнинг энг жонкуяр устози” номинациялари бўйича ҳам ғолиблар аниқланди.

Бундан ташқари, “Гендер тенглик фаоли” миллий танлови ғолиблиги учун ўтган беллашувда “Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий ҳокимлик”, Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ҳудудий давлат органи", "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол ННТ", "Гендер тенгликни таъминлашда энг фаол тадбиркорлик фаолияти субъекти", “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши ТВ дастур”, “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган Интернетдаги энг яхши сайт" ва “Гендер тенгликни тарғиб қилишга қаратилган энг яхши нашр” номинациялари ғолиблари тақдирланди.

Танлов ғолибларига ташкилотчилар томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш