Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сиздан бошланади асли тафаккур, азиз муаллим!
Ҳар бир ёш авлодни ўз фарзандидек ардоқлаб, унинг тарбияси учун кўз нури, қалб қўри, бутун борлиғини бахш этадиган ўқитувчи ва мураббийлар том маънода фидойи касб эгаларидир.

Келажак авлод, илмга ташна ўғил-қизларга билим бериб келаётган устоз ва мураббийлар байрами юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.

Бугун 1 октябрь — Ўқитувчи ва мураббийлар куни умумхалқ байрами муносабати билан вилоят мусиқали драма театрига бир гуруҳ устоз ва мураббийлар жамулжам бўлишди. Тадбирни кириш сўзи билан очиб берган вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев Президентимизнинг ўқитувчи ва мураббийларига йўллаган байрам табригини ўқиб эшиттирди.

Вилоят раҳбари тадбир иштирокчиларини табриклар экан, кейинги йилларда ўқитувчи ва мураббийларнинг жамиятимиз ҳаётидаги ўрни ва таъсирини кучайтириш, таълим тизимини замон талаблари асосида ташкил этиш бўйича улкан ислоҳотларни амалга оширилаётганини таъкидлаб, муҳтарам Президентимиз таъбири билан айтганда муаллимнинг обрў-эътибори – бу аввало миллатнинг, бутун халқнинг обрў-эътибори эканлигини, - айтди.

Заҳматкаш ва меҳрибон устозларимиз учун вилоят мусиқали драма театри қошида ташкил этилган симфоник оркестрнинг театрлаштирилган концерт дастури намойиш этилди.

Шундан сўнг байрам тадбири қутловлар, хушовоз хонандаларнинг шўх-шодон куй-қўшиқларига уланиб, «Марварид» тантаналар уйида давом этди. Соҳа ривожи учун камарбаста бўлган ходимлардан бир гуруҳига фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш