Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Вилоят ҳокимига икки янги ўринбосар тайинланди

Вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига Зайниддинов Шавкат Зайниддин ўғли тайинланди.

Ш.Зайниддинов ушбу тайинловга қадар Ёшлар иттифоқи Марказий кенгаши раисининг биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари-инвестиция ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи лавозимига Ботиров Баходир Абдурахмонович тайинланди.

Тайинловга қадар Б.Ботиров Гулистон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимида ишлаган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш