Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
8 ой давомида вилоятда жами 15 456 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди

Уларнинг 29 фоизи ёки 4 499 таси яшил йўлакдан,48 фоизи ёки 7479 таси сариқ ва 23 фоизи (3 478 таси) қизил йўлакдан ўтказилган.

Шунингдек, ўтган вақт мобайнида 1048 та декларация инсон омилисиз автоматик равишда божхона расмийлаштирувидан ўтказилди.

Ўтган вақт давомида ундирилган божхона тўловлари натижасида давлат бюджетига 424,11миллиард сўм миқдордаги пул маблағлари ўтказилди. Қолаверса, “Хавфни бошқариш” автоматлаштирилган ахборот тизими орқали жами 438 та божхона юк декларацияларида хавф аниқланиб, 11,3миллиард сўм қўшимча божхона тўловлари ундирилиши таъминланди.

Шуни ҳам таъкидлаш лозимки, шу кунгача ташқи иқтисодий фаолият қатнашчилари томонидан ишлаб чиқарилган 202 миллион АҚШ долларидан зиёд маҳсулот хорижий давлатларга экспорт қилинишида амалий ёрдам кўрсатилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш