Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Анор ва хурмо боғларида фитосанитар дала назорати тадбирлари олиб борилмоқда
Сўнгги йилларда дунё бозорида Сирдарё иқлим шароитида етиштирилган анор меваларига бўлган талаб йил сайин ошиб бормоқда. Хусусан Хитой, Япония, Жанубий Корея ва бир қатор Европа давлатларида юртимизда етиштирилаётган анор меваларига эҳтиёж катта. Бироқ “Анор мевахўри ва “Комсток қурти” каби зараркунанда ҳашаротлар анор мевасига жиддий зарар етказади ва экспорт жараёнига ҳам салбий таъсир ўтказади. Масалан “Анор мевахўри”нинг тухумдан чиққан қуртчалари анор меваларининг қобиғи, йўлдоши, эти ва данак мағзи билан озиқланади. Қуртлар озиқланаётганида меваларни ўз ахлати билан ифлослайди ва бундай мевалар чирийди. Қурт тушган меваларнинг ичи қурумсимон қора замбуруғлар билан қопланади ва улар истеъмолга ярамайдиган бўлиб қолади. Бу қурт баъзи боғларда анор ҳосилининг 20-70% ни нобуд қилади.

Комсток қурти”. Бу ҳашарот энг хавфли ҳаммахўр зараркунандалардан бири бўлиб, Ўзбекистонда ички карантин зараркунандалар жумласига киради ва 300 хил ўсимликларни зарарлайди. Мевали дарахтлардан, айниқса, анор, беҳи, олма, нок, шафтоли, шунингдек, тут дарахтларига кучли даражада зарар келтиради. Етиштирилаётган ҳосилнинг асосий қисми йўқотилишига ва сифатининг бузилишига олиб келади ҳамда Комсток қурти карантин зараркунанда бўлгани учун анор мевасининг чет давлатларга экспорт қилинишига ҳам салбий таъсир кўрсатади.

Шу боис ҳам боғларда етиштирилаётган анор меваларининг фитосанитар ҳолатини таъминлаш муҳим аҳамиятга эга. Ана шу мақсадда Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Агентлиги томонидан анор меваларига жиддий зарар етказувчи “Анор мевахўри ва “Комсток қурти” каби зараркунанда ҳашаротларга қарши уйғунлашган тартибда кураш олиб бориш учун жорий йилнинг 14-сентябридан 7-октябрига қадар “Долзарб 15 кунлик” эълон қилинди.

— “Долзарб 15 кунлик” доирасида Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Гулистон тумани бўлими давлат иснпекторлари томонидан аҳоли томорқларидаги ҳамда фермер хўжаликларидаги анор ва хурмо боғларида фитосанитар дала назорати тадбирлари олиб борилмоқда ва заракунандаларга қарши биологик ҳамда кимёвий усулда кураш чоралари тўғрисида тушунча ва тавсиялар бериб келинмоқда, — дейди Ўсимликлар карантини ва ҳимояси Гулистон тумани бўлими раҳбари Дилшод Ҳайитқулов.

Олиб борилаётган бу каби тадбирлар ўз навбатида мевали боғларда фитосанитар анор меваларининг пишиб етилишида ҳамда дунё бозорида кенг ўрин эгаллашида муҳим омил бўлиб хизмат қилади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш