Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
"Дўстлик" ва "Ибратли" маҳаллаларида янги электр узатиш тармоқлари қурилди

Электр узатиш тармоқларини янгидан қуриш, трансформатор пунктларининг қувватини ошириш ишлари Гулистон шаҳрининг "Дўстлик" ва "Ибратли" маҳаллаларида ҳам давом этмоқда. Маҳаллалар ҳудудига 217 дона темир бетон таянч, 1 дона трансформатор пункти ўрнатилиб, 11,4 км узунликда янги электр узатиш тармоқлари қурилди.

Шунингдек, 24 дона трансформатор пункти ва 32 км электр узатиш тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилди. Бу ишлар якунида 4 500 дан ортиқ аҳоли хонадонлари сифатли электр энергияси билан таъминланади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш