Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сайёр қабул: Мурожаатлар келгуси йил дастурларини олдиндан белгилаб олиш учун асос бўлади
Боёвут тумани марказидан 20 километр узоқликда, жойлашган “Пахтакор” маҳалласида яшовчи 2 минг 100 нафарга яқин аҳоли шу кунга қадар ижтимоий-иқтисодий соҳалар, муҳандислик-коммуникация тармоқлари жабҳаларидаги муаммо ва камчиликлардан азият чекиб келаётган эди. Мамлакатимизнинг олис ва чекка манзилларидаги ана шундай қишлоқ ҳамда овулларда йиғилиб қолган муаммоларни ҳал этиш, одамларга муносиб ҳаёт сифати, турмуш шароитини яратиб бериш борасида муҳтарам Президентими топшириқлари асосида олиб борилаётган кенг қамровли амалий ишлар “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғинида ҳам ўзининг ижобий натижаларини кўрсата бошлади.

Бу борада бажарилаётган ишлар мантиқий кетма-кетликда, пухта режа асосида амалга оширилмоқда. Маҳалла ва қишлоқлар ободлиги, авваламбор, кўчалар, хонадонлар ободлигидан бошланади. Шу боисдан туман маҳаллий бюджети ҳисобидан маҳалладаги Мирзо Улуғбек, Олтин Водий ҳамда Воҳа кўчаларида тош-шағал ётқизилди, тозалаш, ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини бажаришга эътибор қаратилди. 

“Пахтакор” маҳалласида 2023 йил “Обод қишлоқ” дастури асосида йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари, ижтимоий соҳа объектларида қурилиш ва ободонлаштириш ишларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар бажарилиши режалаштирилган.

Ижтимоий соҳа объектларига келадиган бўлсак, қарийб 150 нафар қишлоқ болалари таълим-тарбия оладиган 26-мактабгача таълим ташкилоти Жаҳон тараққиёт банкининг “Қишлоқ инфратузилмасини ривожлантириш” дастури асосида янгитдан бунёд этилмоқда. Режага кўра 2,6 миллиард сўм маблағ эвазига замонавий кўринишга келтириладиган ушбу мактабгача таълим ташкилоти жорий йил октябрь ойининг якунига қадар фойдаланишга топширилиши белгиланган. 

Бахмал кўчаси 30-уйда яшовчи Абдужабборова Саодат ҳам тадбиркорлик ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги янгича ёндашув натижасида “Ҳар бир оила - тадбиркор” дастури асосида 30 миллион сўм имтиёзли кредит олиб, иссиқхона барпо этди. Энг муҳими, ўзи ва оила аъзоларини мана шу иссиқхонада иш билан банд қилиб, рўзғорига барака киритяпти.

"Инсон қадри учун" деган эзгу тамойилни амалда ўз ифодасини топишида маҳаллаларда аҳоли билан сайёр учрашувлар ўтказиш, уларнинг қийнаб келаётган ижтимоий муаммоларни доимий равишда ўрганиб бориш алоҳида ўрин тутади.  

Куни кеча Боёвут тумани ҳокими, 1-сектор раҳбари Дилфуза Уралова мазкур маҳалла аҳолиси билан сайёр қабул ўтказди.

Қабул давомида туман ҳокими фуқаролар билан бирма-бир суҳбатлашиб, уларнинг дарду ташвишини, қийнаётган муаммоларини тинглади. Маҳалладаги муаммо ва камчиликларни бартараф этиш юзасидан таклифларини ўрганди. 

Қабулда кўтарилган масалалар алоҳида синфларга ажратилган ҳолда келгуси йилдаги дастурлар ва амалга ошириладиган чора-тадбирларда инобатга олиниши учун "йўл харитаси" ишлаб чиқилди. Фуқароларнинг шахсий масалалари эса белгиланган муддатларда, тегишли ташкилотлар томонидан ўрганиб чиқилиш ва мурожаат эгаларига қўшимча ахборот берилишига келишиб олинди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш