Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сардобалик деҳқонлар томонидан етиштирилган қовунлар Қозоғистон ва Германияга экспорт қилмоқда

Сирдарёда етиштирилган қовунлар таъми тилни ёрар даражада ширин эканлиги жуда кўп бора эътироф этилган. Халқ селекциясида унинг 150 дан ортиқ навлари мавжуд бўлса, сирдарёликлар асосан Оқуруғ, Бўрикалла, Кўкча ва Оби новвот кабилар навлари энг кўп экилади.

Табиати, иқлим шароити, маҳаллий деҳқонларнинг қовун етиштириш ва уни сақлаш борасидаги асрий анъаналари жиҳатидан Ўзбекистон қовун экспорти бўйича жаҳон бозорида етакчи ўринларни эгаллаш салоҳиятига эга.

Сардоба туманида ана шундай анъана ва табиий шарт-шароитлардан фойдаланган ҳолда қовун етиштирилиб, чет давлтларга экспорт қилиниб келинмоқда. Йил бошидан буён туманда Қозоғистон ва Германия давлатларига “PAXTAOBOD INVESTOR-2022” МЧЖ томонидан 264 минг АҚШ долларилик, “UZ-SEGANG SIRDARYO” МЧЖ томонидан 577 минг АҚШ долларилик қовун маҳсулотлари экспорти амалга оширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш