Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Ишчи гуруҳ Боёвут туманида бунёд этилган Адлия бўлими биносида яратилган шароитлар билан танишди
Республика ишчи гуруҳи таркибида Бош прокурор ўринбосари-Ҳарбий прокурор Шухрат Узаков ва Ички ишлар вазирининг ўринбосари Азизбек Икрамов томонидан Сирдарё вилоятида жиноятчиликни барвақт олдини олиш, ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш, туман ва шаҳар секторлар фаолияти, давлат дастурларининг ижросини таъминлаш, шунингдек вилоятда савдо-иқтисодий, маданий-маърифий, таълим, соғлиқни сақлаш йўналишларида олиб борилаётган ишлар натижадорлиги ўрганилмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг “Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш ҳамда ҳуқуқий хизмат кўрсатишда адлия органлари ва муассасалари фаолияти самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан адлия тизими ихчамлаштирилди. Фармонга асосан тумандаги давлат хизматлари марказлари, ФҲДЁ органлари ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари туман адлия бўлимлари билан бирлаштирилиб ягона Адлия бўлимларига айлантирилди ва улар битта бинода фаолият юритади.

Ишчи гуруҳ Боёвут туманида янги бунёд этилган Адлия бўлими биносига ташриф буюрди ҳамда адлия, ФҲДЙ, ДХМ ва юридик хизмат кўрсатиш марказлари фаолияти ва бўлимда фуқароларга яратилган қулайликлар билан танишишди.

Шундан сўнг адлия органлари томонидан жорий йилнинг 6 ойи давомида амалга оширилган ишлар, хусусан, тарғибот тадбирлари, давлат хизматлари ва ҳуқуқий хизматлар кўрсатилиши юзасидан Адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаровнинг ахбороти тингланди.

Адлия органлари томонидан амалга оширилган ишлар муҳокама қилиниб, тегишли таклиф ва тавсиялар берилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш