Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда тест синовлари марказий стадионда бўлиб ўтади

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича Давлат комиссиясининг 1-сон баёнига асосан, 2022-2023-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг бакалавриатига ўқишга қабул қилиш учун кириш тест синовлари стадион ва хиёбонларда ўтказилиши белгиланган.

Мазкур ўқув йилида Сирдарё вилоятида тест синовлари Гулистон шаҳридаги Марказий ўйингоҳда ўтказилади (Манзил: Гулистон шаҳри, 1-мавзе, Сайқал маҳалласи, Алишер Навоий кўчаси).

Вилоят ҳокимлиги, Давлат тест маркази Сирдарё вилояти бўлими ҳамда бошқа тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда марказий стадионга 1500 та (50 та гуруҳ учун) стол вa стуллар гуруҳларга ажратилган ҳолда тўлиқ жойлаштирилди.

Ҳозирда, тегишли мутахассислар томонидан ҳудудга кириш жойлари ҳамда гуруҳларга камералар ўрнатиш ишлари амалга оширилмоқда.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш