Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё вилоятида Республика амалий ўқув семинари бўлиб ўтди
Вилояти маркази бўлган Гулистон шаҳрида “Умумий ўрта таълим мактабларида таълим сифатини ошириш — устувор вазифа” номли Республика амалий ўқув семинари бўлиб ўтди.

Ушбу ноанъанавий тарзда ташкил этилган семинарда барча вилоятларнинг халқ таълими тизимида фаолият юритаётган ходимлар иштирок этди. 

Семинарни вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Отабек Донабаев кириш сўзи билан очиб, умумтаълим мактабларининг педагог кадрлари сифат таркибини яхшилаш мақсадида ўқитувчиларнинг билим савияси, касб маҳоратини ошириш, юқори малакали, ўз устида доимий ишлайдиган муаллимлар фаолиятини янги ёндашувлар асосида қўллаб-қувватлаш, айниқса, маҳоратли педагоглар тажрибасидан самарали фойдаланиб, уларнинг ўқитиш методикасини оммалаштириш борасида қатор ижобий ишлар амалга оширилаётганлигини таъкидлади.

Семинар давомида меҳмонлар шўъбаларга бўлиниб, ўқитувчилар билим даражасини ошириш учун махсус платформа “Сирдарё тажрибаси” бўйича амалий ва ноанъанавий тарзда ташкил этилган дарсларда иштирок этишди ва ўзаро тажрибалар алмашишди.

Мисол учун, Гулистон туманининг устозлари иштирокидаги ”Маҳоратли педагог” дарсларида, Роботатехника ва STEAM лабараториясининг амалий жараёнларида, “Метод бирлашма фаолиятини яхшилаш” бўйича дарсларида, Физика, Кимё, Мусиқа, Рус тили, Инглиз тили ва Математика фанларининг маҳорат дарсларида, Фанларга оид турли хилдаги кўргазмалар намойиши семинар қатнашчиларида зўр қизиқиш уйғотди. 

Тадбир давомида иқтидорли ўқувчилар бириктирилган устозлари билан ўз билимларига таянган ҳолда яратган ихтироларини намойиш этган бўлса, ижтимоий фан йўналишидаги тренер ўқитувчилар ўзларининг соҳага оид кўргазмалари ҳақида йиғилганларга тушунча бериб, изоҳлаб ўтди.

Семинар сўнгида эса“ Инновацион тарздаги ота оналар йиғилиши” бўлиб ўтди ва йиғилиш доирасида семинарда ўзининг ёндашуви ва таклифлари билан фаол иштирок этган фидоий устозлар, меҳмонлар ва ота-оналар эсталик совғалари билан тақдирланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш