Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Янгиер – Истаравшан – Янгиер йўналишида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди

Сирдарё вилоятининг Янгиер шаҳридан Тожикистон Республикасининг Истаравшан (эски номи Ўратепа) шаҳрига қатновчи  “Янгиер – Истаравшан – Янгиер” халқаро йўналишида синов тариқасида микроавтобуслар қатнови йўлга қўйилди.

Мазкур йўналишдаги қатновлар Гулистон шаҳрида рўйхатдан ўтган “Тимур Авто Транс Сервис” МЧЖ ва Тожикистон Республикаси томонидан  эса “Довуд” МЧЖлар томонидан амалга оширилмоқда. 

Қатновлар ҳар икки тарафдан кунига бир маротабадан бажарилоқда. 

Микроавтобуслар “Янгиер” автостанциясидан соат 7:00 да Тожикистон томонидан эса Истаравшан шаҳри марказидан соат 7:30 да йўналишга чиқади.  

Ушбу йўналиш қатнов масофаси 69 км бўлиб, йўлкира нархи 27 000 сўм этиб белгиланган. 

Йўловчилар оқимидан келиб чиққан ҳолда ташувчилар томонидан қатновлар сонини ҳар икки томондан кунига тўртагача етказиш кўзда тутилган.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш