Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Гулистон туманида "Хотира майдони"ни ҳамда "Ўлкашунослик" музейи расман очилди
Бугунги кунда Гулистон тумани марказида улкан бунёкордик ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Янги "Хотира ҳиёбони" шулар жумласиндандир.

Бугунги кунда Гулистон тумани марказида улкан бунёкордик ва қурилиш ишлари амалга оширилмоқда. Хусусан, туман марказида Аждодлар руҳига ҳурмат-эҳтиром рамзи сифатида туман Маданият марказининг олд қисмида янги "Хотира хиёбони" барпо этилган бўлиб, майдонда “Мотамсаро она” ҳайкали қад ростлаган. Хотира майдонида шунингдек, Иккинчи жаҳон урушида мардларча ҳалок бўлган ёки бедарак йўқолган гулистонлик аскарларнинг исм-шарифи битилган Хотира китоби ҳам ўрнатилган. Мазкур “Хотира майдони”нинг очилиш маросими бўлиб ўтди

Тадбирда туман ҳокими Сайдимқул Бегимқулов, сектор раҳбарлари ва нуронийлар ҳамда ёшлар иштирок этди. 

Шу куннинг ўзида туман марказидаги “Дўстлик” маҳалласи ҳудудида жойлашган маданий мерос объекти сифатида рўйхатга олинган 1887 йилда қурилган бинода туман тарихи ва маданиятини акс эттирувчи туман "Ўлкашунослик" музейи ҳам тантанали равишда очилди. 

Музейда эзгу ишлари билан кўпчиликка намуна бўлган қаҳрамонларнинг ибратли ҳаёти, ватанимиз равнақи, унинг саодати, юрт келажаги, шаҳар ва қишлоқларимиз ободлиги йўлида қўшган муносиб ҳиссаларини ўзида акс эттирган фотожамламалар, уруш давридаги асбоб-анжомлар, миллий хунармандчилик буюмлари ва тарихий миллий либослар кўргазма-галериялари мавжуд. Шунингдек, Гулистон туманида истиқлол йилларида фаолият олиб борган туман ҳокимларининг фаолиятларини ўзида акс эттирган бўлим ташкил этилган.

Гулистон туманидаги Ўлкашнослик музейи маҳаллий аҳоли, ички ва ҳорижий сайёҳларга хизмат кўрсатади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш