Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарёда Тўра Сулаймон уй-музейи ташкил этилади

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.

Ёзувчилар уюшмаси, Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Сирдарё вилоят ҳокимлиги ҳамда кенг жамоатчиликнинг Ўзбекистон халқ шоири Тўра Сулаймон яшаб ижод қилган Сирдарё вилояти, Мирзаобод тумани, “Турғун Аҳмедов” МФЙ, Бахмал кўчаси 7-уй манзилида Тўра Сулаймон уй-музейини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқулланади.

Сирдарё вилоят ҳокимлиги уй-музейни ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқишда:

-мазкур объектнинг 2022 йил 31 декабрга қадар фойдаланишга топширилиши;

-уй-музей ҳовлисида шоирнинг ҳайкали ўрнатилиши;

-уй-музей биносини реконструкция қилиш, қўшимча бинолар қуриш ва атрофини ободонлаштириш;

-Мирзаобод тумани, “Турғун Аҳмедов” МФЙ, Бахмал кўчасига ҳамда мазкур маҳалладаги 19-сонли умумтаълим мактабига Тўра Сулаймон номини бериш;

-уй-музейга айлантириладиган Мирзаобод тумани, “Турғун Аҳмедов” МФЙ, Бахмал кўчаси, 7-уй манзилидаги бинода шоирнинг мулк ҳуқуқи асосида истиқомат қилувчи қариндошларини белгиланган тартибда уй-жой билан таъминлашни назарда тутади.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш