Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати +25.5C°
eye Кўзи ожизлар учун
Sayt test rejimida ishlamoqda / Сайт тест режмида ишламоқда / The site is running in test mode / Сайт работает в тестовом режиме
Сирдарёда "Адлия сайли"

“Адлия сайли”. Ҳар йили ўтказилиши анъанага айланган мазкур тадбир сирдарёликларни Гулистон шаҳридаги “Билимдонлар маскани”да жамлади. Тадбир жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни янада ошириш, аҳолига ҳуқуқий ахборотларни, шу жумладан, мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар мазмун-моҳиятини етказишдек эзгу мақсадларни ўзида ифода этди.

Тадбирни Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Саттаров кириш сўзи билан очди. 

– Мамлакатимизда кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқдаки, шиддаткор замон ҳар бир фуқародан ҳуқуқий билим, ҳуқуқий маданият, ҳуқуқий саводхонликни талаб этади. Бунда тарғибот ва ташвиқот ишлари кенг жамоатчиликка ҳаётбахш ислоҳотларни етказишда юқори самара беради, – деди С.Саттаров.

Сайилда аҳолига бепул ҳуқуқий маслаҳатлар бериш мақсадида вилоятдаги 30 га яқин давлат органлари ва ташкилотлари томонидан маслаҳат бурчаклари ташкил қилиниб, моддий ёрдам ва ижтимоий нафақалар олиш, кредит ва микроқарз олиш, экспорт қилиш ва инвестиция киритиш, алимент ундириш, солиқ ва давлат хизматларидан фойдаланиш каби ҳаётий зарур масалалар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилди, сайёр давлат хизматлари кўрсатилди.

Шунигдек, адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан жисмоний ва юридик шахслар учун сайёр қабулллар ташкил қилинди.

Кенг қамров касб этган ушбу тадбирда аҳолининг, хусусан, ёшларнинг ҳуқуқий билимлари тест саволлари орқали синовдан ўтказилди. “Заковат” интеллектуал ўйини ёшларнинг ҳуқуқий-маърифий билимларини синаш имконини берди. Синовларда муваффақиятли иштирок этган ёшлар ва аҳоли Адлия логотипи туширилган совғалар билан тақдирландилар.

Сайил давомида беш муҳим ташаббус асосида вилоятда амалга оширилаётган ишларга ҳам алоҳида аҳамият қаратилди.

Шунингдек, аҳоли учун тиббий кўрик ва меҳнат ярмаркаси ташкил этилди.

“Адлия сайли”да нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти асосий эътиборда бўлди. Хусусан, “Биз биргамиз” акцияси доирасида ногиронлиги бор фуқароларнинг кўргазмалари ташкил этилиб, оммага намойиш этилди. 

Сайил давомида фуқаролар соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан ташкил этилган антропометрик кузатувдан ўтдилар, тиббий таҳлиллар топшириб, саломатликларини текширувдан ўтказдилар, соғлом овқатланиш юзасидан мутахассислардан маслаҳатлар олдилар.

Сайил доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида тикувчилик, касаначилик билан шуғулланаётган хотин-қизларнинг амалий ишлари кўргазмаси ҳам ташкил этилди. Бунда “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизлар бандигига алоҳида эътибор қаратилди.

Тадбирда Сирдарё вилояти юридик техникумининг “Адолат қанотлари”, “ Street law” тарғибот гуруҳлари фаол иштирок этишди. Сайил давомида иштирокчиларга “Йўл қоидаси – умр фойдаси”, "Биз ҳуқуқбузарликка қаршимиз", "Гиёҳвандлик – умр заволи", “Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмайди”, “Коррупция мамлакат равнақини барбод қилади”, “Хавфсизлик камари хавфсизлигингиз гарови” мавзуларида тушунтириш-тарғибот тадбирлари ўтказилди ҳамда буклет ва флаерлар тарқатилди. 

Сирдарё вилоятида ўтказилган “Адлия сайли” вилоятнинг таниқли санъаткорлари, Миллий маданий марказлар, ёш ҳаваскор хонандалар иштирокидаги концерт дастури билан янада файзли бўлди.

Тадбир сўнгида сайлда фаол иштирок этган давлат органлари ва ташкилотларга вилоят адлия бошқармасининг ташаккурномалари топширилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш