Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Уруш фахрийси ҳолидан хабар олинди

Бугунги кунда вилоятимизда иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронлари 3 киши, хусусан Гулистон шаҳри, Боёвут ва Сирдарё туманларида 1 нафардан фахрий умргузаронлик қилишмоқда. Ўтган йили бу кунларда уларнинг сони 6 нафар эди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида”ги фармони билан, уларнинг ҳар бирига ўн беш миллион сўм миқдорида бир марталик пул мукофоти тантанали ва байрамона руҳда топширилмоқда.

Вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев ҳамда вилоят фаоллари Гулистон шаҳрида истиқомат қилувчи иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси 96 ёшли Пирматов Бектурсун ота хонадонида бўлиб, байрам билан табриклади.

Бектурсун отага давлатимиз раҳбари томонидан йўлланган байрам табриги ўқиб эшиттирилди. Шунингдек, бир марталик пул мукофоти, "Мустқиллик монументи" статуеткаси ҳамда байрам совғалари улашилди.

Отахон ватан озодлиги учун кечган жанглар, урушдан кейинги меҳнат фаолияти тўғрисида гапириб берди. Бугунги дориломон кунларга шукрона айтиб, энди ҳеч қачон уруш бўлмасин, дея дуо қилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш