Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Қадриятлар тараннум этилди

Сирдарё вилояти Сайхунобод туманининг Паймарт маҳалласида “Қадриятларимиз – бебаҳо бойлигимиз” шиори асосида маънавий-марифий тадбир ташкил этилди. Паймарт маҳалласидаги 811 та хонадонда 4578 нафар аҳоли истиқомат қилади. Шундан 2332 нафарини аёллар ташкил этади.

Паймартлик хотин-қизларни нафақат ўлмас қадриятларимизни қадрлайдиган, балки уларни бутун дунёга танитадиган маънавий бой инсонлар дейиш мумкин. Тадбирда намойиш этилган урчуқ йигириш, гилам тўқиш, зардўзлик, каштачилик, қуроқчилик каби момомерос ҳунарларни ўсиб келаётган ёш авлодга ўргатиш, ёр-ёр, келин салом, лапарлар ижроси, “Бувижоним ўгитлари” туркумидаги саҳна кўринишлари намойиш этилди. 

Маҳалладаги 16- ва 38-сонли умумтаълим мактаблари қўл меҳнати тўгараги аъзоларининг ясаган буюмлари, арқон тортиш ва бештош ўйини иштирокчиларга манзур бўлди. Айниқса, 86 баҳорни қаршилаган Гулдона Худойбердиеванинг лапар ва айтишувлари даврага ўзгача файз бағишлади.

Зардўзлик билан шуғулланувчи ҳунарманд Замира Маматова, қуроқчи чевар Ҳидоят Назарқосимова Паймарт маҳалласида яшайди. Ўз ҳунарини маҳалладаги ёш келинлар, хотин-қизларга ўргатиб келаётган бу ҳунармандларга ҳавасмандлар кўп. Тадбирда улар томонидан тайёрланган ҳунармандчилик буюмларининг кўргазмаси бўлиб ўтди. Тадбирда оила ва хотин-қизлар фаолиятидаги янгича ёндашувлар, бу борадаги ҳуқуқий ҳужжатлар юзасидан маълумотлар берилди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш