Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Корея – Ўзбекистон бизнес ассоциацияси ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги ўртасида келишув меморандуми имзоланди
Жанубий Корея ва Ўзбекистон ўртасида узоқ йиллик дўстлик ва манфаатли ҳамкорлик ришталари мавжуд. Айниқса, сўнги йилларда икки мамлакат раҳбарларининг сиёсий иродаси туфайли кўп қиррали ҳамкорлик сифат жиҳатидан янги босқичга кўтарилди.

Сирдарё вилоятида Жанубий кореялик сармоядорлар билан биргаликда саноат, таълим, қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда кўплаб лойиҳалар амалга оширилмоқда. Хусусан, бугунги кунда вилоятда Жанубий Корея давлати билан ҳамкорликда 5 та корхона ўз фаолиятини юритиб келмоқда. Ушбу корхоналар томонидан пахтачилик ва тўқимачиликка ихтисослашган агросаноат мажмуаси, замонавий корея технологиялари асосидаги иссиқхоналар, парфюмерия маҳсулотлари, сабзавотлар етиштириш, транспорт мойи улгуржи савдоси каби фаолият турлари йўлга қўйилган.

Эътиборлиси, пандемия шароитда ҳам икки томонлама манфаатли ҳамкорлик алоқалари тўхтаб қолгани йўқ. Онлайн мулоқотлар доимий ташкил этилиб, биргаликдаги истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш тадбирлари кўрилди. Ўтган 2021 йилда Сирдарё вилоятининг Корея Республикаси билан ўзаро ташқи савдо айланмаси 2,4 миллион АҚШ долларини ташкил этганини қайд этиш лозим.

Бугун таркибида Жанубий Корея – Ўзбекистон бизнес ассоциацияси (КУБА) раисининг биринчи ўринбосари Ким Чанг Кеон, ассоциациянинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси раҳбари Юн Джун Сок ҳамда “Evergreen Motors Group” корпорацияси президенти Ким Ёунг Чеол бўлган делегация Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Делегация аъзолари дастлаб Гулистон шаҳрининг диққатга сазовор жойларида бўлишди. «Дўстлик» канали бўйида жойлашган «Тадбиркорлар ва ҳунармандлар маркази», Янги ҳаёт маҳалласида қурилган янги уйларни кўздан кечирди.

Сўнгра вилоят ҳокимлиги «Қабуллар уйи»да вилояти ҳокими Ғофуржон Мирзаев ва делегация аъзолари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Дўстона ўтган музокаралар давомида устувор йўналишларда икки томонлама ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш, янги экологик тоза қадоқлаш маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасидаги лойиҳаларни амалиётга тадбиқ этиш ва уларнинг истиқболлари, кореялик ҳамда сирдарёлик ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни янада кенгайтириш масаласи атрофлича муҳокама қилинди.

Делегация раҳбари Ким Чанг Кеон босқичма босқич олиб борилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва инвестиция муҳитининг яхшиланиши туфайли Корея компанияларининг Сирдарёда бизнес юритишга бўлган қизиқиши ортиб бораётганини таъкидлади. Шунингдек, жорий йилнинг июнь ойида Жанубий Кореядан Сирларёдаги «Мурувват» ва «Саховат» интернат уйларига 3 та “Hyundai Starex” микроавтобуси беғазар ёрдам сифатида олиб келиб беришганини айтади.

Вилоят ҳокими амалий ҳамкорликни янада ривожлантиришга қаратилган савдо-иқтисодий ва маданий-цивилизацион дўстлик форуми ўтказишни таклиф этди.

Ушбу форум иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун муҳим ва асосий платформа вазифасини бажариб, бу орқали кореялик ва сирдарёлик тадбиркорлар ўртасида тўғридан-тўғри алоқалар ўрнатиш, ҳамкорликда лойиҳаларни амалга ошириш имконияти кенгайиши қайд этилди.

Учрашув якунида кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган ўзаро келишув меморандуми имзоланди.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш