Сешанба, 27 Апрель 2021, 13:07:58
Ҳаво ҳарорати :
eye Кўзи ожизлар учун
Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Сайхунобод туманидаги “Политекс Сирдарё” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги тўқимачилик кластери раҳбари Абдурахманов Дилмурод Холйигитович вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

Ушбу тайинлов вилоят ҳокими Ғофуржон Мирзаев, вилоят секторлари ҳамда бошқарма-ташкилотлар раҳбарлари, жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтган йиғилишда эълон қилинди.

Дилмурод Абдурахманов 1983 йилда Ховос туманида туғилган. 2002 йилда Тошкент молия институтини, 2010 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини, 2011 йилда Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

«Шуҳрат» медали соҳиби.

Сирдарё рақамларда
Хатолик ҳақида маъмуриятга хабар бериш